Тагорни санъаткор «табиб» деб таърифлаш жоиз. Унинг асарлари инсон руҳи хасталиклари ва қалб жароҳатларини даволашга хизмат этиши билан ғоятда эътиборли. Тагор тушунчасида босқинчилик юзага чиқарган “ташаббус», келгиндилар олиб келган тартиб-қоидалар халқ ахлоқи ва маънавий соғлиғини емириб, ҳинд Руҳини мажруҳлантирадиган касалликдай нарсалар эди. Davomini o'qish
Akmal Saidov. Sharqni anglash yo’li.

Шарқда авлиёлар ҳақида тазкира битиш, уларнинг мақомат ва маноқибларини ёзиш анъанага айланган. Жумладан, Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Ҳусайн ас-Суламийнинг “Табақоти суфия”, Хожа Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ус-сойирин”, Фаридуддин Атторнинг “Тазкират ул-авлиё”, Абдураҳмон Жомийнинг “Нафаҳот ул-унс”, Алишер Навоийнинг “Насойим ул-муҳаббат”, Муҳаммад Сиддиқ Рушдийнинг “Тазкират ул-авлиёи туркий” каби китобларини кўрсатиш мумкин. Davomini o'qish
Shabnamdagi oy aksi. Mumtoz yapon she’riyatidan namunalar. Tankalar

Хокку тасаввур уйғотадиган,унга туртки берадиган,ҳар бир ўқувчи қалбида ўзгача кечинма уйғотадиган шеърий жанрдир. Унда ўқувчи шунчаки ўқувчи эмас, хоккудаги ҳар бир образ ва кечинмани ўзича қабул қилиб, ўзи ҳам унинг яратувчисига айланади. Яъни хоккудаги шоир кечинмалари ўзга қалбга кўчиб ўтади, янги кечинма ва туғёнлар ҳосил қилади. (Жаббор Эшонқулнинг «Шабнамдаги ой акси» китобига ёзган сўзбошисидан.).
Ikrom Iskandar. She’rlar.
Икром Ғаллаоролнинг Авлиё ота қишлоғидан бир даста шеърини кўтариб келганда мен аввал эътибор бермаган, кейин икки соат давомида мук тушиб, унинг шеърларини ўқиган ва шу заҳоти ўзим машинкада биратўла республика семинарига йўлланма ёзиб берган эдим…(Абулқосим Мамарасуловнинг маоласидан) Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Uch hikoya, she’rlar va suhbat.
2 май — Истеъдодли адиб Наби Жалолиддин таваллуд топган кун.
Назму насрни мен қуйидагича таърифлайман: назм – бу биринчи муҳаббатга ўхшайди. Қалбингни туйқус ишғол этадию ларзага солади, бетакрор туйғуларга, эҳтиросларга ошно этади. Кейин эса бир умр ҳар эслаганингда бағринг ҳаприқиб, хўрсиниб-хўрсиниб, энтикиб-энтикиб юраверасан… Davomini o'qish
Мастура Исхакова. Возвращение всадника. Камиль Ярматов.

Жизнь Камиля Ярматова, могучего и красивого человека была интересной и яркой! Казалось, судьба его складывалась удачно. Но каждая удача таила в себе новые препятствия, преодолевая которые, Камиль Ярматов как истинный боец снова рвался в атаку. В 14 лет он вступил в ряды Красной Армии, был рядовым милиционером, затем увлекся театром. В 19 лет впервые увидел кино, влюбился в него окончательно и бесповоротно. Уже в молодые годы снялся в первых фильмах «Узбекгоскино», стал ведущим кинорежиссером Узбекистана и одним из основоположников художественного кино Средней Азии. Davomini o'qish
Vasiliy Vereshchagin. 1868 yilda Samarqand. Rassom xotiralari

Кўпчилик ўқувчилар В,Вершчагинни фақат рассом сифатида билишади. Дарвоқе, унинг мўйқаламидан чиққан катта-кичик расмлар санъат мухлислари орасида тилга тушган. У чизган Туркистон мавзуидаги турли маиший лавҳалар ҳамда жанг манзаралари тасвири шафқатсиз реализми билан ажралиб туради. Уларда ранг-баранг бўёқлар, шарқ халқлари ҳаёти, санъати, турмушига доир хилма-хил лавҳалар, нақшлар, безаклар, кошинлар жилоси анча тиниқ акс эттирилган. Айниқса, В.Верешчагиннинг “Темурнинг дарвозаси” деб аталган расми ҳақида кўп ёзилган. Унда чиройли нақшлар билан зийнатланган дарвоза олдида донг қотиб турган икки соқчи тасвирланган, уларнинг қўлида узун найза, жанговар кийимлари бошдан-оёқ зирҳга ўралган: қалқон совут, бошларида дубулға… Расм шунчалик жонли чизилганки, тасаввуримизда ҳозир эшик очилади-ю, жаҳонга довруғи кетган буюк Темур ичкаридан чиқиб келадигандек туюлади… Davomini o'qish
1868 yil 2 may Samarqand rus bosqinchilari tomonidan zabt etildi.

Шу чоғда амирнинг ўғли Ғузор ҳокими Абдумалик тўра Шахрисабз ва Китоб халқи билан бирлашиб, Самарқанд қалъасини бир неча кун муҳосара этди, яна амирнинг бир турли тадбири билан тарқалишдилар.
Шу орада генерал Фун Кауфман амирнинг қўшиниға ғалаба қилиб, уни сулҳга мажбур этадир (2 июн, 1968 йил). Фун Кауфман қолома аскари билан қайтиб келиб, Самарқанд халқини қатли ом қилғондан сўнг, қонли қўли билан шу хитобномасини ёзиб, Самарқанд халқини тинчлиққа чақирди. Davomini o'qish
2 may — Atoqli tojik shoiri Mirzo Tursunzoda tavallud topgan kun.
МИРЗО ТУРСУНЗОДА [1911.19.4 (2.5), Тожикистон, Регар тумани Қоратоғ қишлоғи —1977.27.3, Душанба] — тожик шоири ва жамоат арбоби. Тожикистон халқ шоири (1961). Меҳнат Қаҳрамони (1967), Тожикистон ФА академиги. (1951). Тожик драматургиясининг асосчиларидан бири. Дастлаб эски мактабда, кейинроқ янги усулдаги мактабда таҳсил олган. Тошкентдаги тожик пед. билим юртида ўқиган (1930). «Комсомоли Тожикистон» газетасида бўлим мудири, масъул котиб, сўнгра Хўжанд мусиқали театрида адабий эмакдош. Davomini o'qish
Yannis Ritsos.She’rlar (1).

Дунёга машҳур юнон шоири, кўплаб халқаро адабий мукофотлар соҳиби Яннис Рицоснинг юзга яқин шеърий китоби нашр этилган. Шоирнинг қадимий юнон миф ва афсоналари асосида ёзган достонлари, хусусан,»Орест», «Филоктет» каби 20 аср юнон адабиётиниг етук намуналари саналади. Мана бу саҳифадаям шоир шеърларини ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish
«Dunyo adabiyoti» turkumi: Borxes.

Борхес ўз ижодида ва мутоалага бағишланган мақолаларида Ғарбу Шарқни яхлит кўролган адибдир. У ўз асарларида ва адабий эътиқодида ана шу икки қутбни бирлаштиришга уринган ва бунга бир қадар эришган ҳам. Истеъдодсизлик ўзига бошпана излайди, ўзини шу бошпанага яшириб қўйиб, фош бўлишидан қўрқиб, турли тамғалар отиб, айюҳаннос солади. Истеъдодга эса ўзини нима деб аташларининг қизиғи йўқ; у худди айсбергларни ёриб кетаётган музёрардек тушунча, тасаввур, имконият, миллий қамров чегараларини ёриб, олдинга кетаверади. Davomini o'qish
Uilyam Shekspir. Sonetlar. Jamol Kamol tarjimalari
Уильям Шекспирнинг 1592—1600 йилларда ёзилган сонетлари Уйғониш даври шеъриятининг гултожларидан бири сифатида тан олинган. Жаҳон лирикасининг буюк намуналари қаторидан ўрин олган бу сонетлар лирик каҳрамоннинг маҳбубага нисбатан муҳаббат туйғуси ва изтироблари тасвир этилган. Шекспирнинг сонетлари ўзбек тилига Юсуф Шомансур, Жамол Камол ва Хуршид Даврон томонидан таржима қилинган. Davomini o'qish
