
Бир куни… Ҳа, айтганча, Кигэнцэцу байрами куни эди, ҳаво совуқ, эрталабдан ёмғир қуйган, лекин Тиэко Камакурага бораман, кўп бўлди бормаганимга, деб туриб олди. Камакурада унинг ишбилармон аллакимга тегиб кетган мактаб дугонаси турарди. Тиэко уникига меҳмонга бормоқчи эди, лекин шундай ёмғирда Камакурага меҳмонга албатта бориш шарт эмас эди, мен ўзим, турган гап, хотиним ҳам, эртага борганинг яхши, деб неча марта айтдик. Лекин Тиэко бугуноқ кетаман деб, гапида туриб олди. Охир-оқибат, қони қайнади-да, апил-тапил йиғиниб, йўлга чиқди. Davomini o'qish



Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романининг биринчи қисмини ўқиб чиқиб, «Баракаллоҳ!» дегач,муаллифнинг “Озодлик” радиоси мухбири билан қилган суҳбатини ҳам топиб,танишиб чиқдим. Аммо, бу суҳбатда Абдулла Қодирий ёзаман деган романга асос бўлиши кўзланган асар умуман тилга олинмабди. Айни шу сабабдан 2010 йили Тошкентда чоп этилган Муҳаммадҳакимхон Тўранинг “Мунттахаб ат-таворих” асари хусусида, уни ўзбек тилига таржима қилган заҳматкаш олим, тарих фанлар доктори, профессор Шодмон Воҳидов китобга кириш сўз тарзида ёзган мақола билан сизни таништирмоқчи бўлдим. Ушбу мақолада Абдулла Қодирий ёзишни орзу қилган асар ҳақида шундай хотиралар келтирилади: 




