28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун
Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Davomini o'qish

Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир.
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Мақсуд Асадовнинг “Соқийнома: тарих ва поэтика” монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Соқийнома – ҳаёт ва шодлик манзумаси” номи билан сўзбоши ёзган. Ушбу саҳифада сўзбошини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Таниқли шоир Азиз Саид шеърларини ёш таржимон Шоҳрўз Мўминзода меҳр билан тожик тилига таржима қилибди. Ушбу саҳифамизда шеърлар ҳам аслиятда, ҳам таржимада тақдим этилмоқда. 


Мадина Норчаева шеърлари очиқликка йўғрилмаган, кишидан анчайин ҳозирликни, фикр чарxини талаб этибгина қолмай, табиат билан тиллашишга ўргатади…
Озарбайжон Фанлар академияси Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Алмаз (Олмос) Улвий (Биннатова)нинг “Алишер Навоийнинг асри ва насри (илмий-филологик ва диний-тасаввуфий асарлари)” (Боку, 2020) номли монографияси нашрдан чиқди.
1994 йилнинг 18 сентябрида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида туғилган Жонтемир (Тоштемиров) бугунги кун ижодкор авлоди орасида диққатимни тортган икки-уч шоирдан бири.
Халқимизнинг шонли ва бой тарихида шундай жасур ва мард инсонлар ўтганки, улар ҳақида қайта-қайта ёзсанг ҳам яна камдек туюлаверади. Бундан 125 йил муқаддам ўзининг қисқа ва жанговар умри давомида халқ орасида афсонавий қаҳрамонга айланиб улгурган Намоз ботир ана шундай қайта-қайта тилга олинишга арзийдиган ҳақиқий ўзбек ўғлонидир.