Ёдингизда бўлса, ўтган ойда «Китоб дунёси» газетасида босилган суҳбатимда («Уйғонмоқ дунё билан баробар яшамоқдир») мен бугунги Европа ҳақида шундай мулоҳазаларимни қайд этган эдим: «… Ғарб тамаддуни ва маданияти илдизларига қурт тушганига бир асрдан ошди. Илдизига қурт тушган дарахт бирдан қуламайди, у узоқ вақтгача яшиллигини сақлайди, ғиж-ғиж ҳосил беради, мевалари билан одамларни баҳраманд этиб келади. Аммо, вақти соати келиб, барглари сўла бошлайди, мева беришдан тўхтайди ва охир-оқибат қурийди. Ғарб тамаддуни ва маданияти ҳозир айни сўлиш жараёнини кечирмоқда. Ғарб маданиятини бугун “юраксиз маданият” деб аташ мумкин. Нима учун шундай бўлди, деган савол туғилиши табиий. Davomini o'qish
Teglar: Abdulla Oripov
Abdulla Oripov. O’zim haqimda bir og’iz so’z.
21 март — Ўзбекнинг буюк шоири Абдулла Орипов туғилган кун. Устозни чин дилдан қутлаймиз!
Узоқ йиллар,қарайиб 18 йил нашриёт соҳасида ишлаганман. »Ёш гвардия» нашриётида бўлим мудири бўлиб ишлаган йилларим бир қатор китоб туркумларини пайдо бўлишига сабабчи бўлганимни ҳозир ҳам мақтаниб-фахрланиб айтаман. Жумладан «Машҳур кишилар ҳаёти» туркуми. Масквада ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб «Жизнь замечательных людей» cерияси нашр этила бошлаганини кўпчилик яхши билади. Бу туркумда ватандошларимиздан Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ғафур Ғулом ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар ҳам чоп қилинган эди. Аммо,бу китобларнинг асосан рус олимлари ёки адиблари ёзишганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бу туркумда китоблар нашри йўлга қўйилмаганини эслатиб ўтмоқчиман. Davomini o'qish
Bahrom Ro’zimuhammadga savol bergan edim…
Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз. Davomini o'qish
Aleksandr Pushkin. She’rlaridan namunalar.
6 июн — Атоқли рус шоири Александр Пушкин туғилган кун
Улуғ рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ўзбек маданий-адабий ҳаётининг таркибий қисмига айланиб кетган бўлиб, адиб асарлари бир неча авлод таржимонлар томонидан қайта-қайта таржима қилиниб келинмоқда. Усмон Носир таржимасидаги «Боғчасарой фонтани» достони, Жамол Камол таржимасидаги «Моцарт ва Сальери» драматик достони, «Евгений Онегин» шеърий романи ҳамон ўзбек китобхони томонидан севиб ўқилмоқда.
Davomini o'qish
Birinchi muhabbatim. She’r va qo’shiq tarixi
Ўзбекнинг ëшию қарисига қадар ëддан билувчи¸ Шерали Жўраев қадами етган жойда мухлислар айттирмай қўймайдиган бу қўшиқ яралганига 40 йилдан ошган бўлган бўлса-да¸ муҳаббатга чанқоқ қалбларнинг унга талпиниши сусаймаëтир. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. She’rlar
Абдулла Орипов — ноёб истеъдод эгаси. Чуқур фалсафийлик, миллий руҳ, диний-ахлоқий мезонларга садоқат шоир шеърияти асосларини ташкил этади. Ўзбек халқининг миллий тикланиши, ҳурфикрлилик ва мустақиллик учун курашида Абдулла Орипов шеърияти катта ўрин тутади. Davomini o'qish
Абдулла Орипов. Сен баҳорни соғинмадингми?
СЕН БАҲОРНИ СОҒИНМАДИНГМИ?
Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?
Davomini o'qish