
Эътиборингизга атоқли шоир Абдулла Ориповнинг куни-кеча адабиёт ва санъат газетасида босилган «Тириклик нафаси — бетакрор чоғлар» номли туркум шеърларини ҳавола этамиз, устоз сиҳат-саломатлик, янги шеърлар ёзишда тўхтамасликни тилаб қоламиз. Davomini o'qish











Яхшиям, бу дунёда кўнгил қатидаги мудроқ ҳисларни қайтадан уйғотадиган,эзгу хотираларни ёдга соладиган китоблар бор. Чингиз Айтматов асарларини эслайман. Буюк муаллифнинг талқинича, одамларнинг бир қавми қачонлардир Шохдор Она Бўғудан ўриган, беозор болакай денгиздан паноҳ излаб, балиққа айлангиси келади, мангу айрилиқ қа маҳкум бахтиқаро келинчакнинг руҳи эса тоғу тошлар аро дарбадар кезиб юради. Булар — аччиқ тақдирлар, булар юксак ва сирли поэзиядир. Одам боласи китоб ўқиётганда, уни ёзувчи ёзганини унутса дейман. Асарнинг ичида китобхоннинг ўзи ҳам яшаса дейман.