Устоз шоирнинг ҳам сўлим, ҳам сўлғин куз фаслининг сўнгги ойи давомида битган шеърлари бир неча ойлик ҳижратдан кейин илҳомбахш Дўрмон боғида дунёга келди. Суюкли шоирнинг она Ватанга қайтганидан беҳад шодлигимизни янги шеърий дафтарни тақдим этиш билан изҳор этамиз. Парвардигордан устозга саломатлик ва ижодий қувват тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Teglar: Abdulla Oripov
Abdulla Oripov. Oktyabr she’rlari
Хабарингиз бор, ҳар ойнинг якунида устоз Абдулла Ориповнинг янги ёзилган шеърларини эълон қилиб бормоқдамиз. Афсуски, бу гал интернет алоқаси билан боғлиқ муаммо туфайли уларни бироз кечикиб тақдим этмоқдамиз. Узр сўраб, атоқли шоирнинг октябрь ойида ёзган шеърлари мутолаасига даъват этамиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Sentyabr she’rlari
Шабнам шовуллайди боғлар қўйнида…
Бу бетакрор мисралар илк бор қулоғимга чалинганига қирқ йилдан ошди. Ҳануз хотирамдан ўчмайди. Дам бадам қўмсаб, ўқиб, такрорлаб тураман. Ва ҳар гал улар билан боғлиқ ўй-хаёлларим, армонларим ёдга тушади (Орзиқул Эргашнинг «Бир пари фасл» эссесидан)… Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Avgust she’rlari
Атоқли шоирнинг сизга тақдим этилаётган шеърларининг олдинги дафтарлардаги шеърларидан фарқи шундаки, улар она юртдан олисда, Атлантика уммони соҳилида ёзилган. Асл шоир қаерда яшамасин, қаерда ёзмасин, шеърлари Ватан билан боғланган бўлади. Абдулла аканинг август дафтаридаги шеърлари бунинг ёрқин исботидир. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Iyul she’rlari
Узоқ йиллик ижодий тажрибамдан хулоса шулки, ижодкор истеъдодининг даражасидан қатъи назар иложи борича ўзини ёлғон-яшиқдан олиб қочсин. Иложи борича, катта ва кичик ҳақиқатларни бир-биридан фарқлай олсин. Яъни ҳар доим ҳам ўзининг шахсий кечинмаларини бутун бир халқнинг кечинмалари деб эълон қилишдан ўзини тийсин. Аксинча, халқ дардини ўзининг шахсияти филтридан ўтказа билсин. Ўзининг шахсий дардини халқники деб эмас, балки халқнинг дардини ўзиники деб билсин (Абдулла Ориповнинг «Ўз ҳақимда бир оғиз сўз« мақоласидан). Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Iyun she’rlari
Ўтган ва янги аср ўзбек шеъриятининг атоқли сиймоси Абдулла Ориповнинг ёз фаслининг биринчи ойида қоғозга туширган шеърларини мамнуният билан тақдим этамиз ва устоз шоирга кўп минглаб мухлислари номидан энг эзгу тилакларимизни йўллаб қоламиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. May she’rlari (2015)
Сиз, азиз шеърият ихлосмандларини устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърлари билан мунтазам таништириб бормоқдамиз ва энг муҳими, шоирнинг ҳар бир янги туркуми жуда катта қизиқиш билан кутиб олинаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бугун ҳам сизнинг диққатингизга Абдулла аканинг баҳорнинг сўнгги ойида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (Aprel, 2015)
Устоз Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда ҳам дард, ҳам шавқ билан ижод қилаётгани ҳар бир ўзбек шеърияти ихлосмандини қувонтириши табиий. Бугун ҳам атоқли ва ардоқли шоирнинг апрель ойида ёзган шеърларини сизга тақдим этамиз ва шижоатли қалам соҳибига Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar. (Mart ,2015)
Атоқли шоир Абдулла Орипов ўзбек адабиёти саҳнига кириб келганидан то шу бугунгача унинг шеъриятига, ёзган ҳар бир янги шеърига бўлган қизиқиш заррача камайгани йўқ, аксинча, ортиб бормоқда. Бугун устознинг март ойининг иккинчи ярмида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (fevral-mart)
21 март — атоқли ва ардоқли шоир Абдулла Орипов таваллуд топган кун
Абдулла ака, шубҳасиз, ХХ аср ўзбек адабиётининг бармоқ билан санарли номаяндаларидан биридир. Унинг шеъриятида Ойбекка хос нозик поэтик ташбеҳ, Чўлпонга хос ҳиссиёт, Ҳамид Олимжонга хос жўшқинлик, Ғофур Ғуломга хос донишмандлик уйғунлашиб, 60-йилларда ўзбек шеъриятини одам қалби билан баробарлашган поғонага кўтариб қўйди… Абдулла Орипов шеърлари миллатга дахлдор эди. Унда ўша даврнинг кечинмалари, дардлари, ҳиссиётлари ясатниб ётарди. Биз матбуотда ўқимаган кўнгил ва миллат ҳақиқатларинии бу шеърлардан ўқиб англардик (Назар Эшонқулнинг мақоласидан). Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (Sentyabr. 2014 -Yanvar. 2015)
Ўзбек шеъриятининг атоқли намояндаси, элимизнинг суюкли шоири Абдулла Ориповнинг сўнгги ойларда ёзган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Уларнинг орасида кеча ва бугун — 28-29 январ кунлари устоз шоир юрагидан қоғозга тушган шеър ҳам бор. Абдулла акага барча ихлосмандлари номидан сиҳат-саломатлик тилаймиз ва янги шеърларини интиқ кутиб қоламиз. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Tiriklik nafasi — betakror chog’lar
Эътиборингизга атоқли шоир Абдулла Ориповнинг куни-кеча адабиёт ва санъат газетасида босилган «Тириклик нафаси — бетакрор чоғлар» номли туркум шеърларини ҳавола этамиз, устоз сиҳат-саломатлик, янги шеърлар ёзишда тўхтамасликни тилаб қоламиз. Davomini o'qish