Nodir Jonuzoq. Vido manzaralari

Ashampoo_Snap_2016.11.11_22h10m30s_001_.png    Ўзбенинг буюк шоири Абдулла Орипов шахсияти  нафақат бугуннинг,  келажак шоирларини ҳам ҳаяжонга солишига шак-шубҳа йўқ. Зеро, Абдулла Орипов бамисли Абдулҳамид Чўлпон, Усмон Носир, Ойбекдай ўхшаши йўқ шоир эди! Davomini o'qish

Erkin A’zam. Tuydim ehtirosning samoviy kuchin…

Ashampoo_Snap_2016.11.09_22h50m28s_003_.png    Куни кеча АҚШнинг Техас штати Хюстон шаҳридан қайғули хабар олдик: ўша ердаги шифохоналардан бирида икки ойдан буён даволанаётган улуғ шоиримиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири, мустақил Ўзбекистон мадҳияси матни муаллифи, давлат ва жамоат арбоби, элимиз суйган азиз инсон Абдулла Орипов оғир хасталикдан сўнг вафот этибди… Davomini o'qish

Abdulla Oripov Chig’atoy qabristoniga dafn etildi & Ustoz shoir xotirasiga bag’ishlangan she’rlar

Ashampoo_Snap_2016.11.09_22h43m01s_002_.png    Бугун тунда 5 ноябрда Америкада 77 ёшида вафот этган устоз Абдулла Ориповнинг майити Тошкентга олиб келинди ва исломий урф-одатлардан кейин Чиғатой қабристонида дафн этилди. Меҳрибон Аллоҳ устозни раҳматига олсин, охиратларини обод қилсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Davomini o'qish

Abdulla Oripov: Men nechun sevaman O’zbekistonni?

Ashampoo_Snap_2016.11.06_18h13m10s_001_.png      Она-юртни куйламоқ ҳар бир ижодкор учун улуғ саодат. Ҳар қандай тузумда ҳам халқ манфаатини ўйлаб, адолатни тараннум этмоқ эса чинакам қаҳрамонликдир. Бундай шараф ҳамма ижодкорга ҳам насиб этавермайди.  Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг шеърларини ёд олмаган, сўзи куй-қўшиққа кўчганда юракдан тингламаган бирорта юртдошимиз топилмаса керак. Davomini o'qish

Abdulla Oripov kitoblari taqdimotiga taklif etamiz

09     Устоз  Абдулла Орипов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24 март куни соат 15.00 да шоиркорнинг 2015 йилда нашр этилган китоблари тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда таниқли шоирлар, адабиётшунос олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади. Миллий шеъриятимиз ихлосмандларини учрашувга таклиф этамиз. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Fevral she’rlari

033      Устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърларини интизорлик билан, худди қиш давомида юракларни тўлдирган соғинчу илҳақлик билан кутаётган муштарийларимизга шоирнинг феврал ойида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Бу соғинч бардавом бўлсин. Шу ойнинг 21 куни устозни муборак 75 ёши билан қутлаш ҳаммамизга насиб этсин. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Yaxshilikning uch qirrasi

045    Ҳаёт эзгулик ва ёвузликнинг, соддароқ қилиб айтсак, яхшилик ва ёмонликнинг курашидан иборат. Илоҳий ҳақиқатларга кўра, лаънатланган Иблис – ёвузликнинг вакили, Инсон эса яхшилик ғалабаси учун курашга тайин этилган. Бинобарин, Сўз санъати ҳам яхлит ҳолда эзгулик тарғибига хизмат қилади; мана, минг йиллардирки, одамларни яхши амаллар қилишга даъват этиб келади… Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Hayratning ko’zlari katta bo’ladi…

065Устоз Абдулла Орипов таваллудининг 75 йиллиги олдидан

    Шеъриятга юлдуздек чақнаб кириб келган ва миллий тафаккурга ислоҳ киритган шоирлардан бири — Абдулла Орипов. Унинг солиҳ асарлари ёруғлик кўрган кун шеърият шайдолари дилида унутилмас из қолдирган. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. Dekabr she’rlari

045     Устоз Абдулла Ориповнинг ўтаётган йилнинг сўнгги ойида ёзган шеърларини тақдим этар эканмиз, айём кайфияти акс этган, бундан чорак аср ёзилган «Янги йил» шеърини, улуғ шоирнинг сизга аталган дил сўзларини байрам туҳфаси сифатида қабул қилишингизни истардик. Davomini o'qish