
Асарни ўқиш жараёнида, кўнгилда турли саволлар туғилади, муаллиф воқеаларнинг баъзи жиҳатларини очиқ қолдиргани ўйлантиради. “Ўткан кунлар”даги мана шундай нуқталардан бири, унда берилган мактублар билан боғлиқдир. Маълумки, ушбу роман сюжетида мактублар катализатор вазифасини бажариб, воқеалар ривожига шиддатли тус беради. Мактублар сабаб, қаҳрамонлар ҳаётида кутилмаган кескин бурилишлар ҳосил бўлади… Davomini o'qish








Ҳамид Исмоиловнинг “Жинлар базми” романининг биринчи қисмини ўқиб чиқиб, «Баракаллоҳ!» дегач,муаллифнинг “Озодлик” радиоси мухбири билан қилган суҳбатини ҳам топиб,танишиб чиқдим. Аммо, бу суҳбатда Абдулла Қодирий ёзаман деган романга асос бўлиши кўзланган асар умуман тилга олинмабди. Айни шу сабабдан 2010 йили Тошкентда чоп этилган Муҳаммадҳакимхон Тўранинг “Мунттахаб ат-таворих” асари хусусида, уни ўзбек тилига таржима қилган заҳматкаш олим, тарих фанлар доктори, профессор Шодмон Воҳидов китобга кириш сўз тарзида ёзган мақола билан сизни таништирмоқчи бўлдим. Ушбу мақолада Абдулла Қодирий ёзишни орзу қилган асар ҳақида шундай хотиралар келтирилади: 

