Келинг, эслаб кўрайлик, адабиётда «Кандата ипи» ибораси қачон пайдо бўлганди? Албатта, қисқа ҳаёти давомида нафақат япон насрида, балки жаҳоний адабиёт бўстонида ўзига хос портлаш содир этган буюк ҳикоянавис Рюноскэ Акутагава ижоди мухлислари учун мазкур ибора сирини англаб етиш ортиқча қийинчилик юзага келтирмайди. Ҳа, ҳа, бу ерда унинг қаламига мансуб «Ўргимчак тўри» ҳикояси қаҳрамони Кандата онгида шак-шубҳасиз ҳалокат жаридан қутулиб қолиш илинжини уйғотган, ўргимчак тўқиган, кумушдек товланиб турувчи ип назарда тутилаяпти. Davomini o'qish
Teglar: Abdunabi Abdiyev
O’rolboy Qobil. Dasht hikoyalari & Abdunabi Abdiyev. Xirgoyi
Аксариат ижод аҳли янги битик яратишни сарлавҳа танлашдан бошлайди. Тўғри-да, сарлавҳасиз қоралама ҳали исм қўйилмаган чақалокка ўхшайди, нима деб атарингни билмайсан. Қаердадир ўқиганим бор, машҳур адибларданбири: “Яхши ном – ярим асар” деган экан… Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Ikki maqola: «Kichik janr»ning katta yuki & Ehtiyot bo’ling, «Qora qalam»!
Сарлавҳага кўзи тушган газетхон ўзи ҳаётда энг кўп ишлатиладиган ёзув қуроли – қора қалам ҳақида сўз юритилса, нега ундан эхтиёт бўлиш керак экан деб ҳайрон қолиши шубхасиз. Негаки аксаримиз кундалик ҳаётда қора рангли ёзув қуролини ишлатсак, мусаввирлар ўз ижод намуналарининг илк нусхасини шу рангда яратишади, ҳатто табиатан рангтасвир ишқибози бўлган болажонлар ҳам ой ва қуёш гардишини ажратиб кўрсатиш учун қора ранг билан чизишади… Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Muallaq odam & O’rolboy Qobil. Pomuqlik «Don Kixot»
Бир таниқли адибнинг саргузашт китоби анчагина шов-шувга айланган йиллар эди. Кунларнинг бирида чўл туманида ёзувчи билан китобхонларнинг учрашуви ташкил этилди. Сўзга чиққан нотиқларнинг бири муаллиф ва унинг асари ҳақида шунчалик кўп мақтов сўзларни айтди-ки, бундан минбарда ўтирган ёзувчи ҳам хижолатга тушиб, қизариб кетди. Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Kitobga qaytish. Esse
…Боланинг отаси унга катта шаҳардан келтириб берган севимли китоби бўларди. У китобини ҳаммадан қизғанар, расмларини қайта-қайта томоша қилар, ётса-турса ундан айро тушмасди. Китоб муқовасидаги от суратини гўё тирикка, қанот чиқариб парвоз этиш тараддудида турганга, унга отланган, қўлига найза ушлаб, эгнига совут кийган, садоқ, ўқ-ёй, қилич таққан суворийни ёғийларига ҳайбат отаётганга менгзарди… Davomini o'qish
Hozirgi o’zbek adabiyotiga bir nazar.
Ўзбек миллати — истеъдодли миллат. Шундай экан, у ҳеч қачон кунига ярайдиган истеъдодсиз қолмайди. Истеъдодлар туғилаверади, лекин уларнинг чинакам истеъдод ёки даҳо санъаткор бўлиб етишмоқлари учун муҳит мувофиқлиги керак. Мисол учун Навоий ёки Пушкиннинг пайдо бўлиши даҳо ва тарихий зарурат уйғунлиги билан белгиланади. Бошқача айтганда, Навоий маданият ва адабиёт оламида амалга оширган буюк туркона ишлар тарих тақозо этган паллада юз берди. Пушкин, Шекспир, Қодирий, Чўлпонлар ҳақда ҳам шуни айтиш мумкин. Худди шундай, гарчи айримларининг ёшлари қирқу элликни қоралаб қолганига қарамай, бугунги кунда ҳам наср, ҳам назм бобида ярқ этиб кўзга ташланиб турган истеъдодлар бор. Davomini o'qish
Abdunabi Abdiyev. Mukofot uchun yoziladigan «asar»lar.
Абдунаби Абдиев сизга тақдим этилаётган мақоласини бугун ёки куни-кеча ёзгани йўқ. Мақола ёзилганидан буён бир йилдан ортиқ (балки кўпроқ) вақт ўтган. Аммо, унда кўтарилган мавзу мақола ёзилган пайтдаям,бугун ҳам ва ишончим комилки, келажакда ҳам долзарб бўлиб қолади. Муайян маънода,бозор деган очофат адабиётни ўз таъсирига олиб бўлди. Албатта,унинг таъсиридан адабиёт ўлмайди, адабиётни (ижодни) ҳаёт маслаги,юксак бурч ва масъулият деб билган ёзувчилар кўпайса кўпаяди,камаймайди. Бозор таъсирида юзага чиққан «адабиёт», энг аввало,китобхонни чалғитиши билан хавфли. Китобхон маънан арзон ва паст китобларга ўргана (кўника) бошлайди. Сўз қадрини,ижоддан кўзланган мақсадни, ижодкор қобилиятини баҳолай биладиган китобхон камаймаса-да,уларнинг сафи заифлашади. Davomini o'qish