Xurshid Davron. Navoiynoma. X. ‘Xamsa’ dostonlari & A. Hayitmetov: «Xamsa» va davr & A. Abdug’afurov. Buyuk beshlik saboqlari

10_.png    Навоий поэтик ижодининг юксак чўққисини, шубҳасиз, унинг «Хамса»га кирган достонлари ташкил этадb. «Хамса» достонларининг вужудга келиши ўзбек адабиёти тарихида энг катта ва энг улуғ воқеа бўлди. «Хамса» орқали Навоий ўзбек халқининг эпик даҳосини ёзма адабиётда биринчи бўлиб кенг ва тўла намойиш қилди. «Хамса» туфайли ўзбек адабиёти жаҳон адабиётида энг юқори ўринлардан бирини эгаллади. Унинг автори эса буюк достончилар Гомер, Фирдавсий, Данте, Низомий даражасига кўтарилди. Davomini o'qish

Boborahim Mashrab. Ijodidan namunalar

09     Машраб шеъриятининг ғоявий, фалсафий, ахлоқий замини – тасаввуф. Шоир ижодиётига доир тадқиқотларида унинг шеърлари онгли равишда ўз заминидан ажратилиб, таҳлил қилинган. Натижада, илоҳий ишқ моҳиятини очувчи фикру кечинмалар дунёвий муҳаббатга мансуб тасвирлар сифатида тавсия этилган. Машраб ижодиётидаги «антиклерикал мотив»лар ҳақида айтилган мулоҳазалар ҳам бирёқлама, гоҳо жуда чалкашдир. Бунинг сабаблари изоҳланганда, икки жиҳатга алоҳида диққат қилиш керак бўлади. Биринчиси, давлат ва сиёсат миқёсида динга қарши ҳужумнинг авж олдирилгани, иккинчиси, тасаввуф таълимотининг юзаки ўрганилгани (Иброҳим Ҳаққулнинг «Машраб нафаси» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish

Abdurashid Abdug’afurov. Ikki maqola & Nusratullo Jumaxo’ja. Zabardast olim edi.

011
Ўзбек адабиёти тарихининг забардаст тадқиқотчиси Абдурашид  Абдуғафуровнинг Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Муқимий, Фурқат, Огаҳий ва бошқа ижодкорлар тўғрисидаги ўнлаб китоблари, юзлаб мақолалари адабиётшунослигимиз тарихида сезиларли из қолдирган. А.Абдуғафуров меҳнатсевар, ўта синчков, толмас тадқиқотчи эди. У ўзбек адабиёти тарихининг дунё миқёсида ўрганилишини кузатишга ҳаракат қиларди. Davomini o'qish