Абу Али Ибн Сино илм тараққиётига катта ҳисса қўшган, Ўрта Осиё тупроғидан етишиб чиққан буюк алломаларимиздан бири ҳисобланади. Буюк алломанинг фанлар оламида тажриба ўтказмаган ва қалам тебратмаган соҳаси йўқ деса ҳам бўлади, айниқса тиббиёт хазинасига қўшган улкан ҳиссаси бебаҳодир. Ибн Сино кўп қиррали илм соҳиби бўлган буюк сиймодир. Тиббиёт оламида Ибн Синонинг табаррук номи Гиппократ ва Гален каби буюк алломалар билан бир қаторда туради. Davomini o'qish
Teglar: Abdusodiq Irisov
Jo’rjiy Zaydon. Farg’ona kelini. Tarixiy romanning kitob va audio nusxalari
Жўржий Зайдон араб адабиётининг йирик намояндаларидан бири. У араб тарихий романчилигига асос солди, уни юқори поғонага кўтарди. Зайдоннинг 22 тарихий романи бўлиб (буларнинг кўпи ўрта аср тарихига оид), улар чуқур ўрганишга, тадқиқ этишга арзийди.Адибнинг IХ асрда араб халифалигида, хусусан Мовароуннаҳрда бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган «Фарғона келини» романи араб ва дунёнинг кўпгина мамлакатларида кенг тарқалиб, жуда кўп маротиба нашр этилган. Davomini o'qish
Amir Sayyid Olimxon. Buxoro xalqining hasratli tarixi
Домла Ирисовнинг мазкур хотираларга ёзган сўзбошиси якунида «Амир қурдирган бу ўқув даргоҳи мисоли ҳозирги интернат мактаби ё техникумига тўғри келадиган бир билимгоҳ деса ҳам бўлади. Бу эса ўша давр савиясидан туриб қаралса, албатта, жуда катта воқеа бўлган…» деган жумлаларни ўқидиму Бухоро амири Абдулаҳадхоннинг I жаҳон уруши пайтида Россия ҳарбий флоти учун қурилган икки ҳарбий кемага 1 миллион рус рубли ёки Қораденгиз соҳилида тиклаган қасрига сарфлаган миллион-миллион рубли билан шу «мақталган» мактабга кетган маблағни солиштириб кўриш керакмикан, деб ўйладим. Руслар учун сарфлаган маблағига амирлар (Абдулаҳадхон ва Олимхон) Бухоро ёшлари учун бир эмас, минглаб бундай мактаблар қуришлари мумкин эди. Davomini o'qish
Abu Ali ibn Sino. “At-Tanbeh va-l-Ishorot»dan
Абу Али ибн Синонинг «Ат-танбеҳ ва-л-ишорат» («Танбеҳлар ва ишоратлар») асарида тасаввуф фалсафасининг асосий масалалари қисқача бир тарзда баён этилган.