Ahmad A’zam. Yangi voqeliklar yaratayotgan adib.

001

   Назар Эшонқул, ижодкорларни қилган камтарона хизматига қараб ўрин-ўрнига қўйиб гапириш гапириш ҳақиқат талабига айланганини назарда тутиб айтадиган бўлсак, ҳеч муболағасиз бадиий тафаккур ўзанларини янгилаб, аллақачон талай қисса ва ҳикоялари билан эътибор топиб, адабий жамоатчилик эътироф етилган, ёшига қарамай кўпларимиздан олдинга ўтган, шу олдинги қаторларда етакчи оқим дарғаларидан бири. Davomini o'qish

Ahmad A’zam & Nodir Jonuzoq. Samarqandning o’zi bir tush…

055
Самарқанднинг ўзи бир туш. Тошкентнинг ҳавоси Самарқандникига қараганда димроқ, саратонларда соат тўрт-бешларга бориб айниқса лоҳас қилади. Ана шунақа пайтлари кун бўйи ёнган Самарқандда ғир-ғир салқин эсиб бошлашини кўз олдимга келтириб, соғиниб ўтираман. Ўнгимда гўзал Самарқанд кўчаларини кезгандек бўламан. Davomini o'qish

Ahmad A’zamning «Hali hayot bor… » kitobining taqdimoti bo’lib o’tdi

kitob

Ёзувчи Аҳмад Аъзамнинг кўплаб ҳикоя ва новеллалари, қисса ҳамда жаҳон адабиётидан қилган таржималарини адабиёт ихлосмандлари севиб мутолаа қилишмоқда. Адибнинг яқинда “Ўзбекистон” нашриётида “Ҳали ҳаёт бор” номли янги китоби нашрдан чиқди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наср кенгашида мазкур китобнинг тақдимот маросими доирасида адиб билан учрашув ўтказилди.
Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Ro’yo yoxud G’ulistonga safar. Romanning boshlanishi.

033
Ўзи одатда, асарларга сўзбошилар, шундай аталишига қарамай, асар якунига етгач, уни аввал ёзувчининг ёру дўстлари кўриб бериб, сўнгра каттароқ, масалан, рўмон бўлса, Ёзувчилар уюшмасида муҳокама этилиб, кичикроғи, дейлик, қисса, нашриётда ўқилиб, босишга лойиқ топилгандан сўнг, у-бу изоҳ, тушунтириш лозим топилса, кейин ёзилар эди. Мен эса мазкур сўзбошини энди ёзишга чоғланган йўл хотираларимга бошлама қиляпман. Ёзмоқчи бўлаётганларимнинг яхлит бир сюжети йўқлигини ҳам айтиб қўяй, чунончи сизга таништирадиганим ғулийлар ҳам тўқима бадиий образлар эмас, балки, танқидчилар ибораси билан айтганда, образга прототип, яъни жонли одамлар. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Tugmachagul. Novella

018
Ҳа, у тугмачагул эди. Ҳозир… э-э, гулхайрини биласиз-а? Сувсиз уват-адирларда ўсиб ётади. Чиройли гуллайди, гулбаргларининг тагида тугмача-тугмача қатланган уруғи етилади, олиб қўйлакка ҳам қадаса бўладигандек. Албатта, тугмаликка ярамайди, авайлаб ушламасангиз, кирт этиб синади. Гулхайрининг гули катта-катта оқ, қирмизи, гулгун очилиб кўзни қувонтиради. Орасида доим зарғалдоқ сайрайди, у ҳам шунинг ошиғи, тўйини шунда қилса чиқар, ичи қушлар бозори-да. Лекин кесиб дасталаб, гултувакка солиб бўлмайди. Танаси узун, бутунича сертук, туки қўлга кириб қичитади. Гулхайри эркин, хоҳлаган жойидан чиқиб, ўзича гуллаб турадиган ёввойи дала гули-да. Лекин гуллари ниҳоятда кўркли, айниқса узоқроқдан қарасангиз. Davomini o'qish