Bahrom Ro’zimuhammad. Qayg’uli kun (Ahmad A’zam xotirasiga).

0333
Тўқсон саккизинчи йилларда А.Аъзам “Ёзувчи” газетасида “Гўзаллик қирралари” номли ҳикоя эълон қилдириб, бутунлай бошқача одамга, яъни, БУЮК ЁЗУВЧИга айланди. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, у наср дунёсида инқилоб қилди. Агарда бу ҳикоя ғарб тилларига ўгирилганида борми, жаҳон адабий жамоатчилиги нигоҳи ўзбек адабиётига қараган бўлур эди. Davomini o'qish

Xursandbek To’liboyev. Oldimizdan suvlar oqib ketaveradi.

021
Буюк асарлар ўз вақтида танилмайди. Йиллар ўтиб унга бўлган муносабат туғила бошлайди. Демак, адибнинг асарларии бизнинг таҳлилимизга муҳтож эмас! Асарлар адиб тиригида баҳосини олиб бўлган. Бундан кейинги аъзамшунослар – одатдаги таҳлилдан унчалик баланд кўтарила олмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Муҳими асар таҳлил қилингани эмас, у китобхонга завқ ва шавқ, ёлғизликдан зориққан одамга ҳамдард, ҳабиб, ва, айни дамда эстетик туйғу бера олсин. Булар Аҳмад Аъзам асарларарида бор! Биз фақат у кишининг китобларини ўқишимиз, уқишимиз ва тенгдошларга тушунтириб беришимиз керак. Davomini o'qish

Taniqli adib va ajoyib inson Ahmad A’zam olamdan o’tdi.

8c.jpg   Бугун, 4 январ куни, бир неча соат олдин таниқли ўзбек адиби Аҳмад Аъзам оламдан ўтди. Илойим, Аллоҳ раҳматига олсин, дўстимизнинг оиласига, яқинларига  сабр берсин.  / Bugun, 4 yanvar kuni, bir necha soat oldin taniqli o’zbek adibi Ahmad A’zam olamdan o’tdi. Iloyim, Alloh rahmatiga olsin, do’stimizning oilasiga, yaqinlariga sabr bersin.

Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. O’z-o’ziga gapirayotgan odam.

ahmad-aka
70-йилларда адабиётга кириб келган авлод ичида Аҳмад Аъзамнинг ўз ўрни бор. Аввало, бу ўрин дастлабки даврда адабиётни ҳеч қандай сиёсий мақсадларсиз, мафкурабозликларсиз кўришга ва англашга интилиш шаклида бўлса, кейинчалик адабиёт орқали ўз даври ижтимоий тафаккурини уйғотиш қиёфасини олди. Ёзувчининг адабиётшунослар шу пайтгача эътибор бермай келаётган “Ватан ҳақида ёзолмаган шеърим”, “Ўзим билан ўзим”, “Одамовига уч ёқлама қараш” новеллаларида, “Ноинсоф Мусо”, “Кичик илмий ходим Ҳамдамов” ҳикоялари, “Бу куннинг давоми”, “Асқартоғ томонларда” қиссаларининг, умуман шу авлоднинг адабиёт, жамият, одамга бўлган муносабатларини яққолроқ ифодалаган деб айтиш мумкин. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Kuni bizga qolgan bayroq.

011
Бу воқеани айтиб берсамми, йўқми ё тарихий обидаларимизга ҳурматимиз катта, осори атиқаларимизни ниҳоятда эъзозлаймиз деганимиз билан аслида аҳволимиз шундай деб ўкиниб юравериш керакми деган иштибоҳларга бораман. Йўқ, айтмасам бўлмас экан, энди фойдаси йўқдир, лекин кўпчилик билиб қўйгани яхши. Кейин, яна балки, шояд деган умидлар ҳам тарк этмайди. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Bir ko’kalam ma’vodan chiqqanman.

045    Соғинч! Самарқандни соғинаман, болаликни соғинаман. Бориб Самарқандни кезиб, бу соғинчни босиб бўлмайди, талабалик давримдаги Самарқандни кўргим келади. Қирқ йилдан бу ёғига Самарқанд ўзгарди, қайта қурилиб, гўзал бўлиб кетди. Унинг бугунини кўрганимда ҳам ўша қирқ йил олдинги хотира-соғинчлар ёпирилиб келаверади. Davomini o'qish

Hozirgi o’zbek adabiyotiga bir nazar.

Ashampoo_Snap_2017.08.22_16h03m58s_002_a.png    Ўзбек миллати — истеъдодли миллат. Шундай экан, у ҳеч қачон кунига ярайдиган истеъдодсиз қолмайди. Истеъдодлар туғилаверади, лекин уларнинг чинакам истеъдод ёки даҳо санъаткор бўлиб етишмоқлари учун муҳит мувофиқлиги керак. Мисол учун Навоий ёки Пушкиннинг пайдо бўлиши даҳо ва тарихий зарурат уйғунлиги билан белгиланади. Бошқача айтганда, Навоий маданият ва адабиёт оламида амалга оширган буюк туркона ишлар тарих тақозо этган паллада юз берди. Пушкин, Шекспир, Қодирий, Чўлпонлар ҳақда ҳам шуни айтиш мумкин. Худди шундай, гарчи айримларининг ёшлари қирқу элликни қоралаб қолганига қарамай, бугунги кунда ҳам наср, ҳам назм бобида ярқ этиб кўзга ташланиб турган истеъдодлар бор. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Bechoraginalar. “Hikoya qilib bo’lmaydigan voqealar” turkumidan.

051

     Автобус кечки бўлса-да, ўрта ҳам лиқ тўлган, ниҳоят гур-гурлаб кучаниб, йўлга чиқди. Шу-у, юриши қандайдир оғир-да. Кети судралаётгандек. Бир ишкали чиқмаса деган эдим, бурилиб чиқиб, биринчи кўприкдан ўтиши билан тагимизда бир жойи пис-с этдими, жойида тўхтади. Ана-мана юради билан чамаси қирқ дақиқалар туриб қолдик. Қоронғи тушди. Ҳайдовчилар, ёши ўтган одамлар, икковлашиб чиқиб тушиб, бир нималарини тузатишди. Яна худога шукр деб, йўлгортдик. Расадхонадан ярим чақирим ўтар-ўтмас, яна бир нарса пис-с этди-да, жойимизда қотдик. Тамом қоронғи босди. Энди ниманидир тинч кутдик. Мотор ишлаяпти, ичкарида хира ёруғ бор, одамлар ойнадан қоронғига тикилади, у ёқдан нажот тополмай бир-бирига қарайди, шопир ўтирадиган жойга умид билан тикилади, кейин буқиниб олади, афтини норози буриштиришдан бошқа ҳеч кимдан садо чиқмайди. Бунақа коронғида ёлғизланиб қолишдан асрасин! Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Meni istagan she’riyat (Taassurot)

ahmad aka

Мазкур шеърият авлодининг катта фазилати — жуда кўп мутолаа қилади, дунё адабиётининг бугуни билан бирга ўз адабиётимизнинг кечасини ўқиб ўрганиб, ўз тажрибасидан ўтказади. Улар айни тажрибадан ўтказиб ёзган шеър, унутмайлик, она тилимизда воқе бўлади, тўғрироғи, бу воқеликнинг давоми. Тил руҳида кеча, бугун эртанинг боғланишлари – бу тўхтамайдиган оқим, узлуксиз, узилишсиз жараён, шеър ўқиётган одамнинг таассуротида шу азалий ҳаракатнинг ёришиб кўриниши. Davomini o'qish

Akutagava Ryunoske. G’alati voqia

41

Бир куни… Ҳа, айтганча, Кигэнцэцу байрами куни эди, ҳаво совуқ, эрталабдан ёмғир қуйган, лекин Тиэко Камакурага бораман, кўп бўлди бормаганимга, деб туриб олди. Камакурада унинг ишбилармон аллакимга тегиб кетган мактаб дугонаси турарди. Тиэко уникига меҳмонга бормоқчи эди, лекин шундай ёмғирда Камакурага меҳмонга албатта бориш шарт эмас эди, мен ўзим, турган гап, хотиним ҳам, эртага борганинг яхши, деб неча марта айтдик. Лекин Тиэко бугуноқ кетаман деб, гапида туриб олди. Охир-оқибат, қони қайнади-да, апил-тапил йиғиниб, йўлга чиқди.  Davomini o'qish

Faxriyor. Ham adib, ham munaqqid, ham tarjimon.

077
Ahmad A’zam – yozuvchi, munaqqid, ssenarist, telejurnalist. 1949 yili Samarqand viloyati, Jomboy tumanidagi G’azira qishlog’ida tug’ilgan.1971 yili Samarqand davlat universitetining o’zbek va tojik filologiyasi fakultetini bitirgan. Shu yili Alisher Navoiy nomidagi muzeyda ish boshlagan.
Keyin “Guliston” jurnali, “O’zbekiston adabiyoti va san’ati” gazetasi, “Sovet O’zbekistoni san’ati” jurnali redaksiyalarida, O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasida ishlagan, siyosiy faoliyat bilan shug’ullangan, “Birlik” xalq harakati hamraisi, “Erk” demokratik partiyasi bosh kotibi bo’lgan. Oliy Majlis deputatligiga saylangan (1999-2004 yillar). Davomini o'qish