Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish