Машҳур олмон исломшуноси ва шарқшуноси, филология фанлари доктори, профессор Аннемарие Бригитта Шиммел хоним Ислом дини ва шарқ суфизмининг Европадаги энг етук мутахассисидир. Америка ва Ҳиндистон, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги олимлар Шиммел хонимнинг номини жуда яхши биладилар. Унинг асарларига ҳурмат билан қарайдилар ва олимани ўзларининг устозлари деб ҳисоблайдилар. Шиммел хоним умуман Ислом динига тааллуқли мавзуларда 120 тадан ортиқ асар яратган. «Жонон менинг жонимда» асари хонимнинг энг гўзал, энг сара асарларидан биридир.Сизнинг назарингизга мазкур китобнинг “Сўфий аёллар” бобини ҳавола этамиз.
Teglar: Annemarie Shimmel
Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (4)
Исломий асарлардаги муслима аёллар образларини синчиклаб ўрганиб чиқиш идеалларга янада яқинроқ бориш имконини беради, деб ўйлайман, чунки ҳарамларда содир бўладиган эротик воқеалар тўғрисидаги ривоятлар ҳам, хотинларнинг ҳийла-найранглари тўғрисидаги халқона латифалар ҳам Ислом маданияти даражасини белгиламайди. Бу даражани белгилайдиган юксак савиядаги асарлар сон-саноқсиз. Кимда-ким араб, форс, турк ва аввало ҳинд-мусулмон халқларининг (урду, синд, панжоб ва бошқалар) мумтоз асарларини тагмаъносига тушуниб, ўқиб чиқса, турли юзаки тасаввурларини бутунлай ўзгартириб юборадиган чўнг тушунчага эга бўлади. Davomini o'qish
Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (3)
Қуръони каримнинг 17-сура, 23-24 оятларида таъкидлаб ўтилганидек, ота-оналарини умр бўйи иззат-ҳурмат қилиш барча мусулмонлар зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида инсоннинг ўз ота-онаси олдидаги бурчларига янада кучлироқ урғу берилган: «Ота-оналарингга меҳрибон бўлинглар, шунда фарзандларингиз ҳам сизларга меҳрибон бўлади. Хотинларингизга иффатли (покиза) бўлинглар, шунда хотинларингиз ҳам сизларга иффатли бўлғай». Davomini o'qish
Annemarie Shimmel. So’fiy ayollar. «Jonon mening jonimda» asaridan
Басралик озод этилган қул аёл Робийа ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз, чунки Басра мозийда кўплаб сўфийларнинг макони бўлган. 728 йилда вафот этган машҳур тақводор олим, сўфий Ҳасан ал-Басрий тўғрисидаги ривоятларда ҳам Робийанинг номи тилга олинади. Ислом оламининг машҳур солномачилари бу аёлнинг ҳаёт йўлини аниқ тасвирлаб беришган, чунки у инсоний баркамолликда «кўплаб эркаклардан устунроқ бўлган». Davomini o'qish
Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (1)
Мен бу мавзуга фақат унинг адабий муҳимлиги учунгина эмас, балки авлиёсифат аёллар, Ислом дунёсидаги сўфий раҳнамо аёллар билан учрашганларимда, Туркия, Ҳиндистон ва Покистондаги номлари тилларда достон бўлиб қолган аёлларнинг қабрларини зиёрат қилганимда қалбимда аллақандай тасвирлаб бўлмас бир туйғу пайдо бўлиб, фақат борлиғимнимас, балки барча фикру зикрим, руҳимни ўзига ром этгани учун қўл урмоқдаман (Муаллифнинг китобга ёзилган сўзбошисидан). Davomini o'qish
Annamarie Shimmel (Annemarie Schimmel). Jonon mening jonimda (1).

Айтишларича, кекса бир момо (китобнинг «Момолар» бўлимига қаранг) Пайғамбар алайҳиссаломдан: «Бизга ўхшаган юзларини ажин босган, кўзлари йиринглашиб, мункайиб қолган кампирлар ҳам жаннатга кирадиларми?» деб сўраганида, Ул зот жиддий равишда: «Йўқ, сизга ўхшаган момолар жаннатга қўйилмайди», деб жавоб берган, сўнгра кампирнинг руҳи тушиб кетганини кўргач, жилмайиб қўшиб қўйган: «Сизга ўхшаб мурриб қолган момоларнинг барчаси аввал ўн саккизга кирган бокира қизларга айлантирилади, сўнгра жаннатга киритилади».
Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот турмуш қурган аёл, аниқроғи она ҳисобланади. Бу ҳол Пайғамбар алайҳиссаломнинг «Жаннат оналарнинг оёғи остидадир», деган ҳадиси шарифларида ҳам яққол баён этилган. Пайғамбар алайҳиссалом яна шундай деган эканлар: «Агар Аллоҳдан бошқа нимарсага ҳам сажда қилишга рухсат этилганда, аёллар ўз эрларига сажда қилсинлар, деган бўлардим». Бу гаплар аёлларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқли эканлигига бир мунча зиддир, аммо Тавротда ҳам «Бу эркак сенинг хожанг бўлиши лозим», дейилмаганми? Сўфизмда эса аёллар тўла равишда тенг ҳуқуқлиликка эришган, ҳатто баъзи баркамол аёллар «чинакам эркак», деб ҳам тасвирланадилар. Ислом дини нозил этилган кундан бошлаб ҳозирги кунларгача тақводор, ўқимишли ва ёлғиз Аллоҳ таолони севгувчи аёллар бўлган, бор ва бўлади. Ушбу китобчамизда биз ҳам Аллоҳ таолога интилган жон тимсоли бўлган тарихий шахслар бўлмиш шундай аёлларга мурожаат қиламиз. Davomini o'qish
