Anor. Adabiyot haqida & So‘ngan yulduz shu’lasi. Ozarbayjon adibi Anor asari asosida radioteatr

09    Атоқли​ озарбайжон адиби Анорнинг энг севимли адабий жанри қиссадир. Унинг «Дантенинг юбилейи», «Мен, Сен, У ва телефон», «Отелдаги хона» қиссалари, «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли романи, айниқса, машҳур. Анор, шунингдек, «Қўрқут бобомнинг китоби» номли ўғуз қаҳрамонлик эпосини насрий қисса шаклида чоп қилдирган. Бугун адибнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари билан бирга унинг  «Сўнган юлдуз шуъласми»​ асари асосида тайёрланган радиотеатрни тақдим этамиз. Davomini o'qish

Anor. Qizil limuzin & Men, sen, u, telefon. Radiospektakl & Besh qavatli uyning oltinchi qavati. Audiokitob

045Атоқли озар адиби Анорнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган “Қизил лимузин” асари шитоб билан кечаётган замон ўзгаришларига ҳамнафас бўлай деб бахтини қурбон берган бир зиёлининг ҳаёти ҳақидаги рамзу мажозга йўғрилган маҳзун ҳикоядир.
Davomini o'qish

Anor. «Yil fasllari yoxud bir papka ichidagilar

09

      Муаллифдан: 1994 йилнинг март ойида қаламга олинган бу қайдларни ҳикоя деб бўлмайди. Чунки “жанр талабларига мос келмайди” дейишлари аниқ. У ҳолда буларни қайси жанрга киритиш мумкин? Эҳтимол, “ҳужжатли фантазия” демоқ керакдир? Фантастик ҳужжатлар ичида кўп ўралашавергандан кейин “ҳужжатли фантазия” ёзишдан ўзга чора қолмади. Davomini o'qish

Anor. Vahima

09

Ўруч дўхтир ҳаётидан нолимасди. Соғлиғи жойида, қирқ бешни қоралаган бўлса ҳам, ҳозиргача лоақал қаттиқроқ тумов билан оғриганини эслолмасди. Оиласидан ҳам кўнгли тўқ. Ўзидан олти ёш катта хотини Покиза рўзғорбоп аёллардан. Уй-жойни саранжом-саришта сақлайди, пишир-куйдирга ҳам уста, ўзи эса хокисор, камсуқум, оғир-босиқ хотин. Бирор марта эрига: “Қаёққа кетувдингизу, қаердан келяпсиз, эрта ёки кеч қайтдингиз”, дея иддао қилмаган. Davomini o'qish

Anor. Yong’oq pochog’i

09

  Сартарошхонанинг аёллар бўлимида мижозлар шу қадар кўп эдики, бир тола соч ташланса ҳам ерга тушмасди. Иш қайнагандан қайнаган, биров сочини бўятяпти, биров қирқтиряпти, биров жингалак қилдириш билан овора, яна биров бошини юваяти. Ёнма-ён қўйилган креслодан бараварига икки ёш жувон туришди. Davomini o'qish