Bahodir Abdurazzoq. U. Qissa

Ashampoo_Snap_2016.11.04_11h54m42s_003_.png     Улар дарёдан ўтиб олганлариданоқ чек-чегараси йўқ саҳрога дуч келдилар. Ҳозиргина қўлбола солда ваҳимали дарё билан олиша-олиша қирғоққа қадам қўйганларида елкадан тоғ ағдарилгандек енгил тортган бўлишса-да, бироқ лоп этиб пайдо бўлган тушуниксиз, дарёдан-да ваҳшатли бу сарғиш-қорамтир, тиккайган бута ҳам кўзга ташланмайдиган, кимсасиз кенглик олдида шунчалик ожиз ва ғариб эдиларки, асов дарёнинг туғёнларини енга олганлари туфайли қалбларида пайдо бўлган музаффарона масрурлик шамолга сочилган кулдек бир зумда тарқаб кетди. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Bir tun ertagi

067    Гулжамол ўзи қанчадан бери орзиқиб кутган худди шу куни чўлга кетаётганидан бўғиларди. Ахир, Носир акаси келишига уч ойдан бери интиқ. Москвада диссертациясини ёқлаб, ўзларининг ишхоналарига бош муҳандис қилиб тайинланган қаллиғини кутиб олиш учун қанчалар тайёргарлик кўрганди-я, эссиз…… Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Qiron

067    Тонг саҳардан забтига олган изғирин қош қорая бошлаганда бироз пасайиб, пешиндан бери учқунлаётган қор ростакамига гупиллай бошлади. Абдураҳмон чорва сурувни ўтовига яқин пастқамликдаги қалин саксовулзорга эндирди. У ер сал бўлса-да шамолдан пана, совуқни қайтариб туради…. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Rishta

067     Совуқ хабар қишлоққа бир зумда тарқалди. Дўппи, чопон кийган кишилар Ҳобил амакининг уйига йиғила бошладилар. Минг йилдан бери одат шунақа. Кимдир чин дунёга сафар қилар экан, барча қилаётган ишини ташлаб, азадор хонадонга шошилишади. Иш кутиб туради. Бу ерда инсон омонатини топширган… Қариндош-уруғлар шивир-шивир қилишиб, Ҳобил амакининг қирқ йилдан бери юз кўрмас бўлиб кетган акаси – Қобил теричига ҳам хабар беришга қарор қилдилар. Davomini o'qish

Bahodir Abdurazzoq. Qora kiyik ta’qibi

067   Усмон тун бўйи босинқираб чиқди. Тавба, милтиқ тутган аллақандай кийик Мунисани тинимсиз таъқиб қилармиш. Жон ҳовучлаб уларнинг ўртасига тушишга ҳаракат қилсаям, оёқларига тош боғлангандек, жойидан қимирлай олмас экан. Шу тушни бир кечанинг ўзида бир неча марта кўрди. Ҳатто ухлашга ҳам чўчиб қолди….. Davomini o'qish