Операция соат саккиздан ўттиз дақиқа ўтганда бошланган бўлса, Гавриловни ғилдиракли столда жарроҳлик хонасидан олиб чиқишганда соат ўн бирдан ўн бир дақиқа ўтган эди. Йўлакда қоровул профессор Лозовскийни йўқлаб биринчи рақамли уйдан икки марта қўнғироқ қилишганини маълум қилди ва кўп ўтмай яна қайтиб келиб, уни телефонда кутишаётганини айтди. Лазовский телефон олдига борди, у биринчи рақамли уй билан гаплашаман деб ўйлаган эди. Телефонда эса: “Азизим, мен сени орзиқиб кутаяпман”, — деган товуш эшитилди. Бир дақиқа ичида Лазовскийнинг тишлари ғижирлаб кетди, чамаси, қаттиқ сўкиб юборишга чоғланди, аммо ҳеч нарса демасдан трубкани отиб юборди. Davomini o'qish