XX asr o’zbek she’riyati antologiyasi. Botu.

1938

Боту (Маҳмуд Ҳодиев) янги замон ўзбек адабиётини бошлаб берганлардан бири, истеъдодли шоир ва жамоат арбоби эди. У 1904 йил 16 майда Тошкентнинг Шайховандтоҳур даҳасининг Қатортерак маҳалласида туғилди.
Бошланғич таълимни эски усулдаги мактабларда олган бўлса ҳам, олий таълимни Москвадаги Покровский номидаги институтнинг рабфакида (1921) олди. Сўнгра Москва Давлат дорилфунунининг иқтисод факултетида ўқишни давом эттирди (1921—1927). Самарқанд Педакадёмиясига қайтгач, адабий ва илмий иш билан машғул бўлди. 20-йилларнинг ўрталаридан бошлаб, партия, давлат ишларида фаоллик кўрсата бошлади. Самарқандда нашр этилган «Аланга» ойномасида ва «Фарғона» рўзномасида муҳаррирлик қилди. Davomini o'qish