Abduqayum Yo’ldoshev. Bizning uyga kelgan yozuvchi.

03
Икки юз-уч юз саҳифали қўлёзманинг устига “роман” деб ёзиб қўйган билан роман бўлаверадими? Узундан-узоқ бир кечмишни анчайин жўнгина ёзиб чиққан ёки тарихан бирор даврни олиб, “қош-кўзи”ни адабийлаштириб қайта ҳикоя қилиб берган “роман”лар ҳақиқатан ҳам кўпайиб кетди. Нима ҳам дердингиз, Худо инсофини берсин, холос! Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes haqida Erkin A’zam bilan audiosuhbat.

Ashampoo_Snap_2017.11.23_19h56m17s_001_.png  Машҳур колумбиялик ёзувчи, Нобел мукофоти соҳиби  Габриель Гарсиа Маркеснинг вафот этгани муносабати билан таниқли ўзбек адиби Эркин Аъзамнинг «Озодлик» радиоси мухбирига берган интервьюси билан таништирамиз. Davomini o'qish

Chantrimore (Чантриморэ) — Erkin A’zam asari asosida badiiy film.

044   Таниқли ёзувчи ва кинодраматург Эркин Аъзам ҳақида ёзганлар такрор-такрор таъкидлаганидек,адибнинг қаҳрамонлари – чинакам ўзбек: бор дунёси – ўзбекона! «Чантриморэ», «Дилхирож», «Эркак», «Забаржад», «Сув ёқалаб», «Паризод» сингари фильмларнинг, эҳтимол, юрагимизга жиз этиб текканининг боиси ҳам шудир.
Бугун таниқли адибнинг «Анойининг жайдари олмаси» асарини ва асар асосида 1990 йили суратга олинган  «Чантраморэ» қисқа метражли бадиий фильмини тақдим этамиз.
Davomini o'qish

Umarali Normatov. Suhbat va maqolalar.

0993 январ — Таниқли адабиётшунос олим Умарали Норматов таваллуд топган кун

Хўш, ярим асрлик филология соҳасидаги тинимсиз фаолиятдан мен нима топдим? Топганим шу бўлдики, сўз санъати инсоният яратган, аниқроғи Оллоҳ одамларга ҳадя этган ноёб неъмат, сирли олам эканига такрор-такрор иқрор бўлдим. Чинакам санъат асарини ўқиганимда, томоша қилганимда ҳайратдан ўзимда йўқ яйрайман. Кўнглимда шу соҳага майл-меҳр уйғотгани, ризқимни шу соҳада бергани учун Яратганга шукроналар айтаман. Инсон фаолиятидаги ҳеч қайси соҳа адабиётчалик сир-синоатга бой эмас. Инсон ва унинг табиати, қалби, руҳияти ҳақидаги ҳақиқатни кашф этишда ҳеч бир соҳа адабиёт билан тенглаша олмайди, унинг ўрнини босолмайди. Davomini o'qish

Erkin A’zam: Avvalo,o’zingizga ishoning.

011
Ишонинг-ишонманг, шундай гаплар мени хурсанд қилади. Демак, мурод ҳосил: ёзганларимиз одамларни лоқайд қолдирмабди, кимнингдир қитиқ-патига тегибди, ғашини қўзғабди, кимдир уларни ўзи кўрган-билган (фақат ўзигина!) ҳаётий манзараларга таққосламоққа интилибди, номувофиқликлар ҳам топишга улгурибди. Демак, одатдаги қолипларга тўғри келмас экан, ўзгача экан — яхши-да! Демак, эски схемалар ёриб чиқилибди, камина бундан бахтиёр — аслида муддао ҳам шу эди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzaev. O’ttiz besh yoshda ham.

016
Асарни гўзал қилиб турган омил — демократик тамойиллар руҳида тарбия топган покиза бир инсоннинг диктатура ҳукмронлик қилаётган жамиятнинг афт-ангорига қараб ҳайратланишлари-ю, ундаги ҳар бир шахсга нозик муносабатда бўлиши, диктатура ҳукмронлигидаги жамият ичида яшаб, ҳар қадами хавф остида эканини теран сезароқ эҳтиёт чораларини (китобхон бот-бот маъқуллайди) кўришлари ва ул тузумдаги ҳаёт ҳавасидан зўрға нафас оларкан, ниҳоят, ул юртни тарк этиш муддати етиб қолганда, яъни қаҳрамон озодликка чиқиб кетиш олдидан меҳмонхона деразасидан кўриб қолгани бир қизалоққа муносабатида экан: тавба, бир ёш, ҳали дунёнинг борди-келдисидан бехабар соддагина қизалоқ — бахтиёр, қувнаб-қувнаб арғимчоқ учаётир. Davomini o'qish

Qalbi bedor qahramonlar yoxud adabiyotning mangu qadri.

erkin-azam

Шу ёшга кириб ҳали бирор жойда “менинг ижодим, менинг асарим” деб лафз қилмаганман. Яқинда телевизорда бир ёш актриса билан суҳбат бўлди. “Менинг ижодим”, дея гап бошлаган эди, энсам қотиб кетди. Ижод, ижодкор деган сўзларга масъулият билан қараш керак-да… Раҳматли устозимиз Асқад Мухтор “Ёзувчиман десангиз – яхши одамман дегандай. Адибман деб қўя қоламан”, дердилар. Davomini o'qish

Umid Ya’qub. Erkakning or qo’shig’i.

01
Асл ёзувчи одамлар бахтли бўлмагунча саодат нималигини билмайди: на дунёни, на ўзини тўкис ҳисоблайди. Чин изтироб саҳна машқидан эмас, кўнгил оғриқларидан томган қонёмғирдан тўйинади. Бу изтироб тўйиндилари янги бир асарга ҳам ҳомила бўлади, ҳам доялик қилади. Зотан, асар – адибнинг ибодати, ўзи яратган дунёнинг ҳади ва қонун-қоидалари кесимидаги ҳаёт формуласидир. Davomini o'qish

Узбекский фильм «Паризод» стал лучшим на фестивале «Киношок» / Shuhrat Rizayev film haqida

Анапа шаҳрида ўтаётган «Киношок» фестивалининг бош мукофоти ўзбек киносанъаткорлари томонидан суратга олинган «Паризод» фильмига берилгани ҳақидаги хабардан кўксим тоғдек юксалди. Миллий урф-одатларимизни ўзида мужассам этган ушбу фильмда бош ролларни: Зарина Низомиддинова, Самиддин Лутфуллаев, Бахтиёр Қосимов, Дилором Каримова ва бошқалар ижро этишган. Фильмнинг пастановкачи режиссёри Аюб Шахобиддинов, постановкачи оператори Азизбек Арзикулов, постановкачи рассом Акмал Саидов. Фильм кинодраматург Эркин Аъзамнинг „Фаришта“ киноқиссаси асосида тасвирга олинган.
Эркин акани ва Аюбни юксак мукофот билан чин юракдан табриклайман. Davomini o'qish

Nodir Normatov. Adibning sehrli ko’zgusi

006

Эркин Аъзам ҳақида ҳозир гап айтиш мавриди келди, фақат олтмишга кираётганлиги учунгина эмас (назаримда, олтмишга кирганлар ҳақида ёзиш, бу унга далда, юпатишдай бўлиб туюлади, ёшинг кетиб бораётибди, аммо қўрқма дегандай). Мавриди шунинг учунки, у шу йиллар мобайнида худо берган ўзидаги истеъдодни суистеъмол қилмади, шунинг учунки, кўнглидагини ёзди, муҳими, ижод деб аталмиш буюк бир неъматга катта эҳтиром билан қараб келди. Davomini o'qish