«Донишқишлоқ латифалари»ни ўқиб, ҳамма кулади. Ваҳоланки, мен уларни йиғлаб ёзганман. Ақл-идрокка зид, тескари ишларимиз эл бошига кулфат ва уқубатлар келтириб ётгани сир эмас-ку. Косаси тескари қурилган чархпалаклар камми? Бир пардани тутганча қолаверган, бир хил оҳангни қўймай чала берган матмусалар озми? Ўзимиз яратган қолипларни тандирдай кийиб олиб, йўлни кўролмай, осмонга қараб кетаётган ҳолларимиз йўқми? Булар кулгили ишлармас, ачинарли, офатли ҳодисалар (Эркин Воҳидов билан 1988 йили бўлган суҳбатдан). Davomini o'qish
Teglar: Erkin Bohidov
Muhammad Iqbol. She’rlar. Erkin Vohidov tarjimalari
Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish
Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar
28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги
Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish
Mirzo G’olib. G’azallar va ruboiylar
27 декабрь — мутафаккир шоир Мирзо Ғолиб таваллуд топган кун
Оташнафас шоир Мирзо Асадуллохон Ғолиб асли қадимдан Туркистон заминида истиқомат қилган ойбек уруғидан бўлиб, унинг бобоси Мирзо Қўқонбек Самарқанд амирзодаларидан бўлган отаси Турсунхон билан аразлашиб, XVII аср ўрталарида Ҳиндистонга бориб қолади. Мирзо Ғолиб ана шу кишининг ўғли Абдуллабек ва Бухородан Ҳиндистонга келиб қолган Хожа Ғулом Ҳусайннинг қизи Иззатуннисодан Агра шаҳрида туғилади. Маълум бўладики, ҳинд заминида туғилган бўлишига қарамай, Мирзо Ғолиб ота томонидан — самарқандлик, она томонидан эса — бухоролик. Бинобарин, уни нафақат ҳинд ва урду, балки ўзбек халқининг ҳам шоири дейишга ҳақлимиз. Davomini o'qish
Uztoz Erkin Vohidov olamdan o’tdi
Атоқли ва ардоқли шоир Эркин Воҳидов узоқ хасталикдан сўнг 2016 йил 30 май куни кечга яқин вафот этди. Устознинг оила аъзолари, яқинларига ва мухлисларига ҳамдардлик билдирамиз. Яратган раҳматига олсин, азиз устоз.Инна лиллаҳи ва илайҳи рожиъун. Davomini o'qish
Erkin Vohidov. She’r va hayot haqida & Bahodir Karim. Adabiy fikr javhari
28 декабрь – Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
Ўзбек адабиёти тарихида ҳам адабиёт муаллимлари доимий равишда мурожаат қиладиган, тайёр адабиёт назарияси қонун-қоидаларидан нисбатан фарқланадиган, уларни тўлдирадиган фикр-мулоҳазалар бор, албатта. Абдулла Қодирийнинг «Ёзувчининг ўз иши тўғрисида», «Кулгу ҳақида» каби қатор мақолалари, Абдулла Қаҳҳорнинг «Ёшлар билан суҳбат»и, Ойбек ёки Ғафур Ғуломнинг, Пиримқул Қодиров ёки Одил Ёқубовнинг, Шукур Холмирзаев ёки Ўткир Ҳошимовнинг адабий қарашлари адабиётшуносларимиз учун, адабиёт муҳиблари учун шундай манблардир. Абдулла Ориповнинг адабий-эстетик қарашларининг маълум бир қисми «Эҳтиёж фарзанди» номли китобида жамланган Davomini o'qish
Umarali Normatov. Ko’ngillarga ko’chgan she’riyat
28 декабрь – Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
Эркин Воҳидовнинг ҳаётдаги бахти, омади шуки, аввало, у ўз даврининг пешқадам зиёлилари оиласида дунёга келиб, гарчи ота-онасидан эрта айрилган бўлса-да, маърифатли жигарлари қўлида тарбия топиб вояга етди. Унга Миллий университетда Ғулом Каримов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов каби улкан адабиётшунослар яратган жўшқин адабий муҳитда тарбия олиш насиб этди. Бундан ҳам муҳими, мамлакатни миллатнинг гуллари қонига ботирган мустабид ҳукмдор тарих саҳнасини тарк этиб, қисман эркинлик шабадалари эса бошлаган, ижодда қудратли янги тўлқин ҳаракатга келган бир паллада қўлига қалам олди; шу ҳаракатнинг бошида турган улуғ адиб Абдулла Қаҳҳорнинг назарига тушди. Davomini o'qish