Борхеснинг асарларини ўқиган киши «энг муҳим масалалар» деб тортишаётган, бир-биримизни ғарбпарасту шарқпарастликда айблаётган мунозаралар ўта жўн баҳслар эканига амин бўлади; то истеъдод бўлмас экан, у шарқчи ҳам, ғарбчи ҳам бўлолмайди. Истеъдод бор жойда эса жўғрофия ўз моҳиятини йўқотади, у миллий бўлиш билан бирга умуминсоний бўлади. Ҳар қалай, Борхесни ўқиш адабиётнинг бани башар мулки эканига яна бир бор ишонтиради. Davomini o'qish