Ahmad A’zam – yozuvchi, munaqqid, ssenarist, telejurnalist. 1949 yili Samarqand viloyati, Jomboy tumanidagi G’azira qishlog’ida tug’ilgan.1971 yili Samarqand davlat universitetining o’zbek va tojik filologiyasi fakultetini bitirgan. Shu yili Alisher Navoiy nomidagi muzeyda ish boshlagan.
Keyin “Guliston” jurnali, “O’zbekiston adabiyoti va san’ati” gazetasi, “Sovet O’zbekistoni san’ati” jurnali redaksiyalarida, O’zbekiston Yozuvchilar uyushmasida ishlagan, siyosiy faoliyat bilan shug’ullangan, “Birlik” xalq harakati hamraisi, “Erk” demokratik partiyasi bosh kotibi bo’lgan. Oliy Majlis deputatligiga saylangan (1999-2004 yillar). Davomini o'qish
Teglar: Faxriyor
Murod Muhammad Do’st. Ajdodlarni tinch qo’yaylik.
Олдинги саҳифаларнинг бирида ёзиб ўтганимдек, 2-3 кун олдин қўшним, «Ёшлик» журналининг бош муҳарири Собир Ўнардан янги чиққан журнал сонини (2012 йил,4-сон) сўраб олдим. Мурод Муҳаммад Дўстнинг мақоласини ўқимоқчи эдим. Мақола айни шу сонда босилишини билардим. Мақолани синчиклаб ўқиб чиқдим ва энг қизиғи, мана шу сайт саҳифаларида бир-икки ой ичида эълон қилган мақолаларимда (хусусан,»Давомли мактублар» туркумида) акс этган айрим мулоҳазаларимга уйғун фикрларни ўқиб, таниқли адиб билан фикрдошлигимдан қувондим. Davomini o'qish
Kristofer Merril. She’rlar
Кристофер Меррилл (Christopher Merril) Массачусетс штатининг Нортҳэмптон шаҳрида туғилиб, Нью-Жерсида ўсиб-улғайди ҳамда Мидлбёри коллежи ва Вашингтон университетида таълим олди. У тўртта шеърий тўплам нашр қилди, булар қаторига “Нурафшон сув” (“Brilliant Water”) ва “Қўриқчилик гулхани” (“Watch Fire”) тўпламлари киради. Муаллиф “Қўриқчилик гулхани” тўплами учун Америка шоирлари академиясининг Питер И.Б.Лаван номидаги “Ёш шоирлар” мукофотига сазовор бўлди. К.Меррилл ўндан ошиқ тўпламларни таҳрир ва таржима қилди, шулардан бештаси ҳужжатли асарлардир, улар қаторига “Бошқа юрт майдони: жаҳон футболи орқали саёҳат” (“The Grass of Another Country: A Journey Through the World of Soccer”), “Фақат михлар қолди: Болқон уруши саҳналари” (“Only the Nails Remain: Scenes from the Balkan Wars”), “Яширин илоҳ ҳодисаси: Муқаддас тоққа саёҳат” (“Things of the Hidden God: Journey to the Holy Mountain”) киради. Davomini o'qish
Faxriyor. Ko’z yosh soyasi. Sonetlar turkumi
Тўғриси, бу сатрни қайси газетдан ўқиганим эсимда йўқ. Ёки кейинги пайтларда тиним бермаётган тушларнинг ҳосиласимикан? Билмадим. Билганим, унинг борлиги. Оҳорлилиги, ўзи суйиб, ўзи озор берган ошиқ кўнглини аяши. Қолгани – ўқувчининг иши.
Бизда қисқартмалар унчалик ҳам урф эмас. Шунинг учун дастлаб ушбу қисқартманинг маъноси бошқа тиллардаги луғатлардан қидириб кўрилди. Эҳтимол, бу хатодир. Аммо излаш ҳеч қачон хато эмас. Яратган ҳам кечирса, хато қилмаганларни эмас, излаганларни кечиради. Davomini o'qish