Faxriyor: Eplab yozishdan boshqa mezon yo’q

022    Яхши шеър санъат намунаси бўлиши учун – экспериментал ёки анъанавий бўлишидан қатъи назар – эплаб ёзилиши шарт. Бинобарин, ҳар қандай ижод маҳсули чинакам санъат асари бўлиши учун бадиият талабларига жавоб бера олиши керак. Бор-йўғи шу. Ёстиқдай роман ёзганинг билан у оддий хроника ёки мухбирнинг мақоласидан фарқ қилмаса, ундан ёмони йўқ. Davomini o'qish

Faxriddin Nizom she’rlari uyg’ur tilida

044
Ўзбек ва уйғур ижодкорлари ўртасида пайдо бўлган мустаҳкам ижодий ҳамкорлик ўз натижаларини бермоқда. Биз муқаддам Тилак Жўра, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Мирзо Кенжабек, Муҳаммад Юсуф, Иқбол Мирзо, Беҳзод Фазлиддин ва камина шеърларининг уйғур тилига қилинган таржималари билан таништирган эдик. Бугун сизга истеъдодли уйғур шоири ва мутаржими Ёлқин Азизий таржимасида таниқли шоир Фахриёр (Фахриддин Низом)нинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar

08

Шоир Фахриёр бутун ижоди давомида шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Умуман, адабиётга, образга, фикрга қараш дастлаб бу ҳақдаги тасаввурни ўзгартиришдан бошланади. Биз кўникиб қолган шеърлар бир пайтлар ўз даврининг тасаввурини бузганди. Аслида, адабиёт янгиланмайди. Тасааввур, сўзга, инсонга, фикрга, гўзалликка бўлган тасаввур янгиланади (Назар Эшонқулнинг Фахриёрнинг «Геометрик баҳор» китоби ҳақида ёзган «Тасаввурга дош берсанг бўлди…» мақоласидан). Davomini o'qish

Faxriyor. Kuz elegiyalari

033
Шоир Фахриёрнинг ижоди билан яхши таниш эмас эдим. Яқинда унинг китобини ўқиб чиқдим.. Ҳар бир шоирнинг ўз олами, ўз қараши, ўз услуби бор. Фахриёрнинг шеърлари кўнгил хуши учун роҳат қилиб ўқийдиган эмас, аргғумоқнинг дағал ёли тортилган камонча билан чалинадиган созга менгзайди, балки аёлғу шудир; кўнгилни безовта қилади, тирнайди, титади, фикрни туртади: тарих ҳақида, эътиқод ҳақида, табиат ҳақида, умуман, Уйғоклик ҳақида одамни ўзи билан ўзини баҳс қилишга ундайди. Балки одамлар шунинг учун ҳам Фахриёр ижодига ўзгача қарашар. Шоирнинг шеърларига оддий кўз билан қараб бўлмайди. Шеърларни ўқиётганда теран фикр керак (Интернетдаги Нигора Умарова ёзуви). Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar.

07

Фахриёр, ҳали кўп ўрганиладиган, атрофида баҳсу мунозаралар қўпайиб борадиган истеъдод, ўзлигини сақлагани ҳолда бугунги поэтик тафаккур изланишлари жуғрофиясини ҳам шаклий, ҳам мазмунан қамраб олган кўламли шоир (Аҳмад Аъзамнинг «Мени истаган шеърият» мақоласидан) Davomini o'qish

Suv ostidagi gulzor. Faxriyor haqida radiosuhbat & «Geometrik bahor» kitobi

0987

    Фахриёр анъанавий шеър шаклу равишларини яхши ўзлаштирган, руҳиятига, сайқалига етган миллий оҳангларни чуқур ҳис қилган ҳолда айрича тафаккур ифодалари, аниқ-таниқ ташбеҳлардан мажоз яратади. Шу маънода у ўз йўли, ўз фикрлаш тарзини ойдин яратган шоир; бу ойдинликда узоқлар кўринади, тикилиб қараганда янги фикр манзаралари бўй кўрсатади. Davomini o'qish

Faxriddin Nizom. O‘zbek ko‘cha madaniyati zarari haqida qachon gapiramiz?

044

Бир Интернет нашри шу йил март ойи бошида “Ҳарлем Шейк” клипи ҳаммаёқни босиб кетган, ўзимизнинг ёшлар ҳам қийшанглаб ҳар қадамда унга ўйинга тушиб кетган пайтда саволларга жавоб беришни сўраб мурожаат қилган эди. Негадир у чоп этилмай қолиб кетди. Унда кино саноатининг бугунги аҳволи ҳақида ҳам гаплар бўлгани учун Кино саройи сайтига қўйишга журъат қилдим. Кейин Хуршид ака саҳифасига юбордим. Davomini o'qish

Faxriyor. She’rlar.

07
Фахриёр (Фахриддин Низомов) 50 ёшга тўлди. Чин дилдан қутлаймиз.

Фахриёр (Фахриддин Низомов) 1963 йилда Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти, Хатирчи туманидаги Сангижумон қишлоғида туғилган. Самарқанд давлат университетининг ўзбек филологияси факультетини тугатган (1988). «Дарднинг шакли» (1987), «Аёлғу» (2000), «Геометрик баҳор» (2004) шеърий тўпламлари, «Янгиланиш анъаналари» (1988) публицистик мақолалар тўплами нашр этилган. Унинг таржимасида Т. Уинтер (Абдулҳаким Мурод)нинг «21-асрда ислом: постмодерн дунёда қиблани топиш» (2001) диний-фалсафий китоби нашр этилган. Davomini o'qish

Sadullo Quronov. Faxriyor she’riyatida folklorizm

Садулло Қуронов
ФАХРИЁР ШЕЪРИЯТИДА ФОЛЬКЛОРИЗМ

ХIХ аср охирларига келиб фалсафа ва санъатда борлиқни ўзга бир йўсинда англашга, ифодалашга уринишлар кучаяди. Ф.Ницше, З. Фрейд, А.Бергсон, У.Жеймс каби мутафаккирларнинг қарашларидан таъсирланган ижодкорлар санъатга янги, модернизм йўналишини олиб кирдилар. Бу йўналишнинг устувор хусусиятлари реалликни рад этиш асосига қурила бошланди.
Ўтган асрнинг сўнгига келиб модернизм ўзбек адабиётига ҳам кучли таъсир кўрсата бошлади. Фахриёр, Назар Эшонқул, Баҳром Рўзимуҳаммад, Улуғбек Ҳамдам, Абдували Қутбиддин каби кўплаб ижодкорлар асарларида шу йўналишнинг хос хусусиятлари яққол кўзга ташланади. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul. Tasavvurga dosh bersang bo’ldi.

008    Шоир Фахриёрнинг ушбу китоби олдинги «Аёлғу» тўпламининг узвий давоми. Фақат олдинги китобдаги айрим шеърларнинг ушбу китобга киритилгани биланмас ёки шоирнинг навбатдаги китоби чиқаётгани биланмас бу узвийлик. Балки шоир бу сафар ҳам «Аёлғу» даги шеър, сўз, образ борасидаги ўзига хос қарашни мустаҳкамлайди. Яъни бу марта ҳам шоир шеър ихлосмандларининг тасаввур чегараларини бузишга ҳаракат қилади, тўғрироғи, уларни шунга ундайди. Davomini o'qish