Айтадиларки, вужудларни яксон этувчи вақт қардош ва эгиз қалбларни, улар қай замонга тегишли бўлмасин, фурсати етиб, ўзаро туташтиради. Лубноннинг бошқа бир фарзанди — малоҳатли Файруз (1935) икки ўртадаги йиллар тўсиғини йиқиб, Ҳалил Жуброн қалби билан бирлашди, «Ал Мустафо» сатрларини қўшиққа солиб, ажиб ва соҳир алёрлар куйлади. Davomini o'qish