Озарбайжон мумтоз адабиётнинг атоқли намояндалари орасида Шоҳ Исмоил Хатоийнинг муносиб ўрни бор. Озарбайжон сафавийлар давлатининг бунёдкори сифатида шуҳрат қозонган Шоҳ Исмоилнинг сиёсий фаолияти, маданиятни равнақ топдириш соҳасидаги хизматлари унинг бадиий ижоди билан чамбарчас боғлиқдир. Davomini o'qish
Teglar: Fayzi Shohismoil
Milliy kutubxonada ikki mashhur ozarbayjon shoiri: Salim Bobulloo’g’li va Ajdar O’l bilan uchrashuv
2018 йил 7 июль куни соат 15.00 да Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида қардош Озарбайжон шеъриятининг икки таниқли вакили Салим Бобуллоўғли ва Аждар Ўл билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Чет элда сафарда бўлганим сабабли бу икки қадрдон дўстим билан учрашиш имкони йўқлигидан армон қиламан. Бу учрашувга боришга муяссар юртдошларимга ҳавасим келади. Davomini o'qish
O’qtoy Rifat. She’rlar. Miraziz A’zam va Fayzi Shohismoil tarjimalari
10 июнь — машҳур турк шоири Ўқтой Рифат таваллуд топган кун
30-йилларнинг охирида турк шеъриятида янги тўлқин пайдо бўлди. 1937 йилдан «Ворлиқ» журналида нашр қилина бошлаган Ўрхон Вели Қониқ (1914-1950), Ўқтой Рифат 1914-1988), Мелиҳ Жавдат Ондай 1915-2002) шеърлари 40-йиллар шеъриятига тамомила янги руҳ олиб кирди. Davomini o'qish
Banana Yosimoto. Kaltakesak & Olim Otaxon. Najotsiz umidlar
Банана Ёсимотонинг “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинаётган “Калтакесак” ҳикоясининг қаҳрамони ҳақида дабдурустдан бир нима дейиш қийин. Унинг турган-битгани жумбоқлардан иборат. Бир дақиқадан кейин нима дейиши, нима ҳунар кўрсатишини ёзувчининг ўзи ҳам билмайди, гўё! Davomini o'qish
Ajdar Ol. She’rlar. Fayzi Shohismoil tarjimalari
Озарбайжонда ҳар йили 5 июнь куни — машҳур шоир, 30-йиллар қатағони қурбони Микойил Мушфиқнинг туғилган куни Шоирлар куни сифатида кенг нишонланади. Икки йил аввал мен ҳам оташин шоир таржимони бўлганим ва туркий шеърият ривожига ҳисса қўшган шоирлар учун таъсис этилган Мушфиқ номидаги мукофот билан тақдирланганим муносабати Шоирлар кунига таклиф этилган эдим. Айни ўша кунлар таниқли озарбайжон шоири Аждар Ол билан ҳам танишшган эдим. Davomini o'qish
Yoqubjon Ahmadjonov, Fayzi Shohismoil, Abdurahmon Akbar ijodidan namunalar
Саҳифа ўтган ҳафта вафот этган таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов, моҳир таржимон Файзи Шоҳисмоил, ажойиб болалар шоири Абдураҳмон Акбар хотирасига бағишланади. Парвардигор раҳматига олган бўлсин.
Таниқли шоир Ёқубжон Аҳмаджонов бутун ҳаёти ва ижодида халқимизнинг ўзига хос донишмандона фикрати ва миллий қадриятларга бўлган ихлоси ёрқин намоён бўлади. Шоир мумтоз адабиётимиз анъаналарини давом эттирган ҳолда инсонни эзгулик, ёруғлик ва маърифатга даъват этди. Файзи Шоҳисмоил узоқ йиллар мобайнида ўзбек ва озарбайжон адабий алоқалари ривожи учун хизмат қилган фидойи зиёли инсон эди .У озарбайжон ва турк адабиётининг энг яхши намуналарини ўзбек тилига таржима қилиб, ўзидан кейин катта адабий мерос қолдирди. Абдураҳмон Акбар ўзбек болалар шеъриятининг кўзга кўринган вакилларидан бири эди. Унинг фарзандларимиз учун ёзган шеърлари ҳали узоқ йиллар жаранглаб туришига ишонамиз.. Оллоҳдан бу инсонларни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish
Sobir Rustamxonli. Shahnozning yodgori
Ўша оқшом куз қуёшининг ёруғида ўтмишининг қайси азиз кунидан бўлса ҳам бош кўтарган жуда ширин бир хотира уйғонган эди. Бутун борлиқ юракни ларзага солувчи табиийлик билан шовулларди. Тоғларнинг сийнасида барқ урган ўрмон улкан ўчоқдай ловуллпаб ёнар, қоялар олов шуъласи сингари осмон остида жилваланарди. Davomini o'qish
Imdat Avshar. Oq bulut
Илиқ бир яйлов шабадаси ялаб ўтарди болаларнинг юзини. Шул оқ товуш ҳамиша айни гузаргоҳдан ўтарди. У ўтадиган йўлнинг икки четига болалардан баъзилари пойабзалининг ипини маҳкамлар, айримлари эса шо¬ша-пиша золдирларининг чўнтакларига тиқиштиришарди. Ўйинда ютиб чиққан болалар кечирилар, қўлга тушганлар ҳайдаб юбориларди. Барча ўйинлар ёмғир охирига қолдириларди. У келганда оқ ёмғирга учарди болалар, шакар буржига кирарди қуёш. Davomini o'qish