«Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи, ХХ аср дунё адабиётининг ёрқин сиймоси, Нобель мукофоти совриндори Габриэл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади. Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Полковникка ҳеч ким хат ёзмайди» қиссаси ва «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир. Davomini o'qish
Teglar: Gabriel Garsia Markes
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari (08). Lotin Amerikasi «sehrli realizmi» (01)
1960-нчи йиллар бошида Лотин Америкаси адабиётида майдонга келган “янги роман” жанрининг мисли кўрилмаган мувафаққияти китобхонларнинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу ўзига хос “Американинг янгидан кашф этилиши” ортидан Лотин Америкаси адабиётининг бадиий мазмун-моҳиятини таърифлаб бераоладиган атамага ҳам эҳтиёж сезилди. Ва тез орада бундай атама топилди. Дарвоқе, 1925 йил немис санъатшунос олими Франц Роо Ғарбий Европа адабиётида юксалган экспрессионизм эстетик оқимини “сеҳрли реализм” деб номлаган эди. Ушбу атама айни муддао бўлиб чиқди. Davomini o'qish
Gabriyel Garsia Markes. Bizning shaharda o‘g‘ri yo‘q
Дамасо уйига қайтганида хўрозлар энди қичқира бошлаган, бўйида етти ойлик гумонаси бўлган хотини Ана уни тўшакда кийимларини ҳам ечмасдан кутиб ўтирар эди. Чироқ хира тортиб қолган. Дамасо англадики, хотини уни туни билан кутган, кўзлари тўрт бўлиб, зор-интизор кутган, ҳатто эшикдан кириб келганига қарамай ҳамон кутаётир... Davomini o'qish
Yozuvchining iqrorlari. Gabriel Garsia Markes bilan suhbat
6 март — Габриэл Гарсиа Маркес таваллуд топган кун
Мен ниҳоятда инжиқ ўқувчиман. Агар китоб зериктирса, уни улоқтириб юбораман. Ёзаётганимда ҳам шундай қиламан. Қўлимга қалам олишим билан битаётганларим ўқувчи учун зерикарли бўлаётгандек туюла бошлайди. Шу боис, асарларимни жонлаштириш йўлларини қидираман… Davomini o'qish
Gabriel Garsia Markes: “Adabiyot o’rganilishi kerak bo’lgan ilmdir”
“Ёлғизликнинг юз йили”, “Бузрукнинг кузи” ва “Ошкора қотиллик қиссаси” асарлари билан ўзбек китобхонига яхши таниш бўлган колумбиялик адиб Габриел Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва услубига эга ижодкорлардан бири саналади. Унинг адабиёт ҳамда дунёнинг классик Ёзувчилари ҳақида билдирган фикрлари йиллар ўтса-да, аҳамиятини йўқотмаган. Бундан анча вақт муқаддам Гавананинг «Боемия» журналида адиб билан кубалик журналист Мануел Перейройнинг адабиёт хусусидаги суҳбати борасида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Ушбу суҳбатдан бир қисмини ихлосмандларга ҳавола этяпмиз. Davomini o'qish
Adolat va qalamga sadoqat ramzi.
Габриел Гарсиа Маркес Колумбиянинг Аракатака шаҳарчасида 1928 йил 6 мартда телеграф ходими оиласида туғилган. Саккиз ёшигача бобоси, истеъфодаги полковник Николас Рикардо Маркес ва бувиси Транкилина Игуаран Котес қўлида тарбияланади. Маркеснинг ёзувчи бўлиб шаклланишига айнан бобоси ва бувиси катта таъсир ўтказган. Бундан ташқари, ёзувчининг ўзи таъкидлашича, унинг тақдирини белгилаб берган учинчи омил — у яшаган муҳит, жонажон шаҳарчаси ҳаётидир. Davomini o'qish