Ўша пайтлар Лангар момонг тоғлар орасидаги қишлоқда ота-онаси ва икки акаси билан тинчгина яшаркан. Катта акаси қишлоқдаги бир қиз билан унаштириб қўйилган, тез орада уларнинг тўйи бўлиши керак экан. Кутилмаганда уруш бошланиб, момонгнинг катта акасини ҳам аскарликка олиб кетишибди. Орадан бир йил ўтиб акасининг жангда ҳалок бўлгани ҳақида хат келибди. Лангар момонгнинг отаси бундай шум хабарни кўтаролмай, тўшак тортиб ётиб қолибди. Лекин онаси анча иродали, тадбирли аёл экан, ўғлидан айрилганига қаттиқ қайғурса-да, ўзини йўқотмабди. Davomini o'qish