Shoir, jurnalist, yoshlar murabbiysi Isroil Shomirov vafot etdi

03 Шоир, моҳир публицист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Исроил Шомиров вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Аллоҳим Биродримизни раҳматига олсин. Марҳумнинг оиласига ва яқинларига, кўп сонли шогирдларига ҳамдардмиз. Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Isroil Shomirov. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.06_17h22m10s_001_.png    Исроил Шомировнинг шеърлари билан олдин ҳам таништирган эдик. Ўшанда унинг шеърларига илова қилинган мухтасар сўзимда шоирнинг «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири эканини қайд этиб, мана бу фикрниям билдирган эдим: Davomini o'qish

Isroil Shomirov. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.04.06_23h23m48s_002_.png   Бир неча ой аввал «Сурхон ёшлари» газетаси ҳақида ёзган эдим. Бу газета асосан ёшлар ҳаётини ёритиб боришга мўлжалланган. Азим Сурхон ёшлари ҳаёти, уларнинг фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳасида эришаётган ютуқлари, ижтимоий ҳаётдаги иштирокини газета саҳифаларида кенг равишда бериб боришни эзгу мақсад қилиб қўйган. Бугун шеърларини тақдим этаётганимиз «Сурхон ёшлари» газетасининг бош муҳаррири. Бу гапнинг таъкидлаб айтишимдан мурод, газетанинг савияси уни бошқараётган раҳбарнинг дунёқараши ва у диққат қиладиган омилларга боғлиқ бўлади. Боз устига у ижодкор бўлса, шоир бўлса, бу, албатта, газета табиатида намоён бўлади. Davomini o'qish