Devoni Xumiydidan namunalar.

098

    Самарқанд вилоятинда машҳури жаҳон Афросиёб теполукларида ҳушёр тортуб юргонимизда хум топиб олдук. Ани очсоқ сарғойиб кетгон девонға назари муборагимуз тушди. Ул девон 10-асрдаму, 19-асрдаму тартуб берилғон экан. Қачонлуғини билмадик. Davomini o'qish

Abutolib Kalimi Koshoniy. G’azallar. Jamol Sirojiddin tarjimalari

044    Абутолиб Калими Кошоний Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланиб, ундан йирик девон ва бошқа бир неча асарлар мерос қолган. Davomini o'qish

Jamol Sirojiddinga bag’ishlov

017     Самарқанддан келган хабар: беғубор инсон, Мавлоно Хумий тахаллуси билан битган қувноқ ғазаллари юзларга  табассум, кўзларга шуур  улашган истеъдодли  шоир Жамол Сирожиддиннинг вафот этгани юрагимни сирқиратиб юборди. Яқиндагина, ёз ўртасида  60 ёшга тўлган куни нишонланган эди. Самарқандда яшаб ижод қилаётган шоирларнинг энг пешқадами эди. Ўз авлодининг ўзбек шеъриятига қўшган ҳиссасида унинг улуши салмоқли эди. Жамолдан «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби бир қатор шеърий китоблар, «Асрлар қаҳқаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлар қолди. Davomini o'qish

Jamol Sirojiddin. G’azallar.

02320 июн — Шоир Жамол Сирожиддин (Хумий)  таваллуд топган кун.

   Жамол Сирожиддин 1955 йил 20 июнда Тайлоқ туман Қозихона қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини 1981 йилда битирган. Адабий тахаллуси Мавлоно Хумий. 1989 йилдан буён Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. «Бинафша бўй сочлигим”,»Танбур”, «Сиёб оқшомлари”, «Менинг касбим чўпонлик”, «Заҳҳок салтанатинда” каби китоблари чоп этилган. «Асрлар қаҳ-қаҳаси”, «Меҳр-мурувват чашмаси”, «Ал-иксир – Жон малҳами”, «Асалари ибрати” каби драматик асарлари саҳналаштирилган. Шеърлари кўплаб тилларга таржима этилиб, хорижий мамлакатларда чоп этилган. Davomini o'qish