Жонтемир бир шеърида ёзганидек «бардошдан улкан, тасаввурдан кенг, гўдак кулгусидек жарангдор, ғарқ пишган узумдек бир шингил, Пикассо суратидек рангдор, тамаки дудидек енгил,қайғудан минг карра қайғули, тутқун эр бўғъзидаги эрк; даҳшатга солувчи оҳуни, оч арслоннинг бўкириғидек сўз излаётган» шоир. Ёш дўстимга ўша «энг оғриқли, энг покиза, энг… » Сўзни топиш қувончу оғриғини тилайман… Davomini o'qish
Teglar: Jontemir
Jontemir. She’rlar (2014-2016 yillar )
Бундан салкам бир ярим йилча аввал ёш шоир шеърларини тақдим этар эканман, жумладан, мана бу гапларни ҳам ёзган эканман: «…Ҳамма шеъри бир текис эмас, аммо ҳамма шеърида ўзини ёзишга уринади. Шеърида фақат ва фақат ўзи айтиши мумкин сўзларни ёзади, фақат ўзига хос ҳис-туйғуларни ифодалайди. Гарчи шеър ва сатр билан ишлаш малакаси унча мукаммал бўлмаса-да, ҳар бир машқида ҳаваскорликдан мукаммаллик сари интилаётган, энди йигирмадан ошган бу йигит ижод машаққатларидан ва энг аввало турмуш қийинчиликларидан чўчимаса, аксинча уларнинг оловида юрагини тобласа, ишончим комил, асл адабиёт синчилари назарига тушишга муносиб ижодкор бўла олади.» (Тўлиқ ҳолда мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish
Jontemir. She’rlar
Жонтемирнинг шеърлари шу пайтгача мен билган бирон бир ёш шоирнинг шеърларига ўхшамайди. Шеърий уқувидан кўра ҳаётий уқуви кўпроқ акс этган бу шеърларда. У шеърнинг анъанавий қолипларию тимсолларини, кўнглимизни зада қилган «бирхилликлар»ини (билиб-билмай) рад этиб ижод қилаётган шоир. Davomini o'qish