Munavvara Oymatova. Bedardlarga berma she’r jununini…

Ashampoo_Snap_2017.08.10_18h41m07s_003_.png    19-асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган Эмили Дикинсоннинг тириклигида бир неча шеърлари, шунда ҳам бир таниши томонидан, ундан рухсатсиз, чоп этилган экан. Эмили шон-шуҳратни умуман истамаган, шеърларини ҳеч кимга кўрсатмаган экан. У тириклигида истамаган шон-шуҳрат Эмилини 20-асрнинг эллигинчи йилларида излаб топибди. Эмили Дикинсон яратган шеърлар 19-аср АҚШ шеъриятининг нодир дурдоналари экан. Ёдимга Килиманжаро чўққисидаги қоплон тушади. Ҳеч кимга сездирмай чўққига чиққан қоплон… Davomini o'qish

Munavvara Oymatova. Ikki maqola & Antuan de Sent-Ekzyuperi. Kichkina shahzoda

Ashampoo_Snap_2017.07.02_16h05m18s_003_b.pngОёғимга ўралашган ўша журнал варағидан эса менга маъюс Марсель Пруст қараб турибди. Парижнинг тор кўчаларидан биридаги каталакдек тор кулбада ярим ётган ҳолда ўзининг дурдона асарларини ёзаётган Пруст: «Вақтни йўқотманглар. Кейин топиш мушкул», – деяётгандек. Мен эса жаҳон адабиётининг нодир асарларини ахтарар эканман, талабалигимда йўқотилган вақтни қидираётганимни сезиб қоламан. Davomini o'qish

Munavvara. Nozli edi oqshomgi nasim

077

Саҳифа ўзбек ва тожик халқининг азалий дўстлигига бағишланади.

Ўн тўрт йилки, мен туғилган кунимда ундан совға оламан. Туғилган куним яқинлашса, у телефон симлари оралаб мени топади: “Дугонажон, бир кўришайлик”. Унинг бу сўзлари маъносини яхши биламан. Гоҳ уйига таклиф этади. Отасинин туғилган кунини хотирлаш учун келган Матлуба опадан ҳам совға унади. Гоҳ бирор бир кафеда кўришамиз. Бир пиёла чой устида суҳбатлашамиз. Davomini o'qish

Munavvara Oymatova. «Koyish»dagi kinoya.

090
Шоирнинг ҳар бир шеъри миллат келажаги қайғуси билан йўғрилган бўлиб, йигирманчи аср бошидаги жадид қарашлари Чўлпонни ҳам четлаб ўтмаган эди. Айни маориф масаласи миллатнинг оғриқли муаммоси эканлигини чуқур ҳис қилган шоирнинг илк ҳикоясидан тортиб шеърлари, ва ҳатто «Кеча ва Кундуз» романида ҳам бу муаммо ўз ифодасини топган. Чўлпон шеърлари ичида бизнинг диққатимизни тортган «Койиш» шеъри ҳам айнан шу муаммога бағишланган бўлиб, аччиқ киноя билан тўлиб тошган бу шеърни даврга, давр сиёсатига памфлет десак бўлади. Davomini o'qish

Munavvara Oymatova. Rumiy dunyosi.

042
Чинакам шеър – ҚАЛБ ҳайрати ила ТАФАККУР фикрати кесишган нуқтада яралган илоҳий неъматдир. Шеър ҳис қилиниб тушунилади. Қалб ҳисларининг олий нуқтасида – ҲАЙРАТда ШЕЪР туғилади. Шеърда маъно сўз либосида яшириниб ётади. Эҳтимол шу боис шеър бошқа санъат турларидан аллақанча юқорида турар. Нима бўлганда ҳам Шеър айни ҳақиқатдир. Мавлоно ҳазратлари яратган шеърий инжулар ана шу маънода Ҳақиқатлар Ҳақиқатидир. Davomini o'qish