Muxtor Avezov. Kim aybdor? & Nosir Fozilov. Muxtor og’a

055    28 сентябр — Атоқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов таваллуд топган кун

Мухтор Авезов — буюк ва кўпқиррали шахсдир. У — қозоқ миллий адабиётини жаҳон адабиёти даражасига кўтарган ёзувчи. Мазкур адабиётда эпик насрга ва драматургияга асос солган, йигирманчи аср қозоқ адабиёти ва бошқа кўпгина адабиётларнинг шаклланиши ва ривожига катта ҳисса қўшган назариётчи ва танқидчи. Ва ниҳоят, мураккаб ва фожиаларга тўла йигирманчи аср зиёлилар бошига тушган ҳамма кулфатларини татиб кўрган бир инсон эди. Булар — Мухтор Авезов шахсининг асосий қирралари. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Yirtqichlik xuruji & Qorako’z qismati

04528 сентябр — Атоқли қозоқ ёзувчиси Мухтор Авезов таваллуд топган кун

Мухтор Авезов мутафаккир санъаткор. Илк асарларидаёқ у ҳаётга мустақил назар ила қараши, мавзуни фавқулодда зиддиятли нуқталари орқали бадиий талқин қилиш салоҳияти билан бошқалардан ажралиб турган. Бу эса ёзувчининг бошига баъзан танқид тошларининг ёғилишига сабаб бўлган бўлса, гоҳо ноҳақ айблар ва туҳматларга йўл берган. Davomini o'qish

Chingiz Aytmatov, Muxtor Shaxanov. Olis yulduz shu’lasi yoxud bir siqim tuproq

011

  «Манас» тақдири одамларни нечоғлик ташвишга солиб қўйганини бир кўриш керак эди. Ҳамма нафасини ичига ютиб, «ҳукм» ўқилишини сабрсизлик билан кутмоқда. Мен бир иложини қилиб, туртиниб-суриниб залга кириладиган жойга етиб олдим. Эшик ёнида турганимча бўйнимни чўзиб, раёсатда ўтирган ўн-ўн беш кишини кўрдим. Раёсат ўртасида Қирғизистон Компартияси марказқўмининг биринчи котиби Исҳоқ Раззоқов ўтирарди. Унинг ўнг томонидан Мухтор Авезов жой олганди. Мен у билан юзма-юз учрашмаган бўлсам-да, лекин китобларида суратларини кўп марта кўргандим. Юзларидан нур ёғилиб турган бу инсондан кўзларимни ололмасдим. Davomini o'qish