Нобель мукофоти соҳиби Албер Камю «Бегона», «Вабо», «Бахтли ўлим», «Инқироз», «Калигула», «Қамал ҳолати», «Англашилмовчилик», «Сизиф ҳақида асотир», «Астар ва қиёфа», «Немис дўстимга мактуб», «Исён қилаётган одам», «Никоҳ», «Ёз», «Ижод ва эркинлик», «Қувғинлик ва салтанат» каби адабий ва фалсафий асарлари билан жаҳон адабиёти тарихидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Teglar: Nabi Jaloliddin
Nabi Jaloliddin. Oftob isli bola & Oraliq (Xayyom)
2 май — Ёзувчи Наби Жалолиддин таваллуд топган кун
Эгнига кулранг шорт, ўнгиган майка кийган, офтоб тафтида «пишган» танаси тупроқ тусли ўн ёшлар чамасидаги болакай чап қўлида толни тутиб, ҳадеб сув остига мўраларди… Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Ikki hikoya
Намоздан сўнг тин олди. Вужуди енгиллашиб, боши ойдин бир ҳолатга тушди. Бу ҳаловатли онларни қизғандими ёхуд бутун борлиғидаги нурли жимирлашдан сархуш бўлдими, ҳадеганда ўрнидан туравермади. Бошини қуйи эгиб, зикрга берилди. Бу ҳолат анча узоққа чўзилди. Ахийри “Ассалому алайкум” дея саждадан турди… Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Urush
Ошхона шийпонига елка суяклари туртиб чиққан, бўйдор, қоратўри йигит кириб келди. У ярим коса лағмон ва битта нон олиб, нигоҳи билан бўш жой қидирди. Энг чеккадаги жойлардан бири бўш эканлигини кўриб, ўзича хурсанд ҳам бўлди — ҳар тугул тўполондан четроқ… Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.
15 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.
Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Intiboh
Тасаввуф ва кўҳна Туркистон-Мовароуннаҳр заминида пайдо бўлган, шаклланган тариқатлар (ҳакимийа, яссавийа, нақшбандийа, кубравийа), уларнинг намояндалари ҳақида бадиий асарлар кам ёзилган. Зеро, бу мавзу ижодкордан маҳорат баробарида катта ва теран билимни талаб қилади. Мен буни Шайх Нажмиддин Кубро ва кубравийага бағишланган «Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари» асаримни ёзаётганда англаганман, ҳис этганман. У пайтларда бу мавзу очилмаган қўриқ эди. Манбалар ҳали узоқда, парда (панжара) ортида эди. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Endi kuz. She’rlar kitobi
Наби Жалолиддин. Энди куз… Шеърлар. Тошкент. «Adib» нашриёти, 2014 / Nabi Jaloliddin. Endi kuz… She’rlar. Toshkent. «Adib» nashriyoti, 2014
Истеъдодли шоир Наби Жалолиддин шеърият ихлосмандларига яхшигина таниш. Шоир ўзининг навбатдаги китобини ўз мухлисларига тақдим этди. Китобга киритилган ижод намуналари шоирнинг сўнгги йиллардаги кўнгил изланишларидир. Мавзулар ранг-баранглиги ва ташбеҳларнинг ўзига хослиги ўқувчини беэътибор қолдирмайди. Фалсафий хулосалар ва теран тасвирлар кишини беихтиёр тафаккур қилишга чорлайди.
Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. «Xayyom». Roman.
15 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.
Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Uch hikoya, she’rlar va suhbat.
2 май — Истеъдодли адиб Наби Жалолиддин таваллуд топган кун.
Назму насрни мен қуйидагича таърифлайман: назм – бу биринчи муҳаббатга ўхшайди. Қалбингни туйқус ишғол этадию ларзага солади, бетакрор туйғуларга, эҳтиросларга ошно этади. Кейин эса бир умр ҳар эслаганингда бағринг ҳаприқиб, хўрсиниб-хўрсиниб, энтикиб-энтикиб юраверасан… Davomini o'qish
Наби Жалолиддин. Аёл. Ҳикоя
Ланг очиқ темир дарвозадан кириб келган уринганроқ «Нексия» ўнг тарафдаги вагон-уйдан бироз ўтиб тўхтади. Унинг орқа эшигидан юз-кўзию ҳаракатларидан чинакам амалдорлардек кўри¬нишга астойдил чиранаётганлиги сезилиб турган қирқ ёшлардаги эркак шошилмай тушди. Эшикни ёпиши биланоқ машина нари кетди. Бирпас у ён-бу ён синчков назар ташлаган бўлди-да, вагон-уй олдидаги қават-қават алламбало кийимларнинг устидан «йўлчи»ларнинг сариқ камзулини кийиб, биқсиган, қалин, беўхшов қўлқопини ечаётган аёлга қаради. Аёл оёғидаги кигиз этик туфайли ҳамда эски жун рўмолини оғзи-бурнигача ўраб, тепасидан туссиз қалпоқ ҳам бостириб олганидан, бир қарашда, хийла семизга ўхшаб кўринади.
– Шура, – дея чақирди раҳбар аёлга хўмрайиб.
Аёл қўлқопини қўлтиғига қисиб, қўлларини қовуштирганча унга яқинлашди.
– Ну как, тинчликми? – сўради раҳбар аёлга бошдан оёқ бир қур нописанд назар солиб. – Кечаси ҳеч гап бўлмадими?
– Да, тинчлик, ҳеч гап бўлгани йўқ.
– Ҳм-м, хорошо…
Раҳбар кечқурун ёққан юпқа қор хафсала билан супурилганидан ичида ўзича мамнун бўлиб машинаси кетган ёққа юрди. Пича юриб тўхтади. Ортига қайрилди.
– Davomini o'qish