Зиёвиддин Мансуров, Дилором Эргашева каби устозлар мактабидан сабоқ олиб, улар меҳридан баҳраманд Муслимбек Мусалламнинг шеъриятида ўзига мафтунликдан йироқ, хавфу умид орасида яшаётган, унутилган битта ғарибгина шеър орзусида Худованд томон покланиб бораётган Одамни кўраман. Шунингдек, адабиёт мулкида унинг “ўйчан сурати” билан бирга тирик сатрлари ҳам қолишига ишонаман. Davomini o'qish
Teglar: Odil Ikrom
Odil Ikrom. She’rlar va «Taxammul» kitobi.
Шеъриятда «ақл ва тоқат қушлари»ни (Навоий) ҳуркитадиган шовқин-суронлар самимият кушандаларидир. Шеър машаққатига бўйни ёр бермаган, «бало истамоқда машаққат бор»лигини (Бобо Саммосий) ҳис этгиси келмаётганлар Сўз ва Туйғуга санъаткорона муносабат бўлиши мумкин эмас деган фикрга канадай ёпишиб олганлиги ачинарли ва хавфлидир. Ваҳоланки, юрак ва ақл бир-бири билан келишмагандаги ақл ва юрак баҳсида фикр ва туйғулар мувозанатининг бузилмаслиги – шоирдан, фақат, тутқаноқ ҳолатини эмас, шеърга санъаткорона, сўзга заргарона муносабатни талаб қилади, яъни, шеър – ақл жунуни эмас, жунун ақлидир. Шоирнинг жиннидан фарқи ҳам, «ақл йўлидаги девоналик»(Ажзий) ҳам, эҳтимол, шудир (Одил Икром). Davomini o'qish
Farzona. She’rlar. Odil Ikrom tarjimasi.
Тожикистон халқ шоираси Фарзона замонавий тожик адабиётининг ёрқин вауилларидан бири. Атоқли ўзбек шоири Одил Икром шоира шеърларини моҳирона таржима қилиб саҳифамиз ўқувчиларига тақдим этади. Davomini o'qish
Odil Ikrom. «So’zlashaman yomg’irlar bilan…»
Айни пайтда, юзлаб таниш-билишларим бўлатуриб, бирор бир дўстнинг «эшигини тепиб», остонасидан кириб боришга ҳаддим сиғмаганда, шайтонлар адабдан, каззоблар ҳакикатдан, қўрқоқлар мардликдан, нопоклар покликдан лоф уриб, адабиёт мулкида қурбақаларнинг тинимсиз қичкириғи «аҳён-аҳён сайраётган Ҳаккушлар» овозини босиб кетганда, юрагимни ваҳм босади. Аммо, беихтиёр ўзимга ўзим таскин бериш учун сабаб ахтараман: Ахир, бу бечоралар, меҳр-оқибатсизлар, қўрқоқлар, ғаламислар, талантсизлар нима ҳам қилсин?!..
Odil Ikrom bilan BBC suhbati
Одил Икром 1960 йил, 26 январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган.1977-81 йилларда Ленинобод Давлат Педагогика институти (ҳозирги Хўжанд Давлат Университети)нинг тарих-филология факултетида таҳсил олган.1990-йилда СССР Ёзувчилар Иттифоқига аъзо қилинади. Илк китоби «Уфқ дарахти» 1991 йилда чоп этилган.Шоирнинг шунингдек, «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул», «Узлат»(2012) каби китоблари адабиёт ихлосмандларига яхши маълум. Davomini o'qish
Mo’min Qanoat. She’rlar.
20 май — Таниқли тожик шоири Мўмин Қаноат таваллуд топган кун.
Атоқли тожик шоири Мўмин Қаноат 1932 йил 20 майда Тоғли Бадахшон Автоном Областининг Қалъаихум туманидаги Курговад қишлоғида туғилган.
«Шарора»(1960), «Ер юлдузлари»(1963), «Йўллар ва қанотлар»(1964), «Днепр мавжлари»(1964), «Нур карвони»(1970), «Сталинград овози»(1975), «Мен ва бедор кечалар»(1979), «Сино бешиги»(1980, араб имлосида), «Танланган асарлар»(1982, икки томлик), «Сино бешиги»(1983, тожик тилида, араб имлосида, рус тилида), «Ярадор китоблар»(1983), «Ишқ олови»(1985), «Исмат юлдузи»(1990), «Бесутундан ҳозиргача»(1992) номли китоблари нашр этилган. Davomini o'qish
Odil Ikrom. Uzlat. She’rlar kitobi.
Одил Икром 1960-йил, 26-январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти»(1991), «Таҳажжуд»(2007), «Таҳаммул»(2012) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри» (И.Бекжон билан ҳамкорликда), Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда.
Истеъдодли шоирнинг 2012 йилда нашр этилган «Узлат» шеърлар китобини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Odil Ikrom. «Iqtido» kitobidan she’rlar.
Одил ИКРОМ – 1960-йил, 26-январда Исфара шаҳрининг Кўлкент қишлоғида туғилган. «Уфқ дарахти»(1991), «Таҳажжуд»(2007), «Узлат»(2012) номли шеърий китоблари нашр этилган. Муҳаммад Иқбол, Нақибхон Тўғрал, Фуруғ Фаррухзод, Нодир Нодирпур, Лойиқ, Фарзона, Сайидали Маъмур, Аҳмаджон Раҳматзод, Озарахшнинг шеърий тўпламларини, Заҳирий Самарқандийнинг «Хотинлар макри», Муҳаммад Субҳоннинг «Қора чироқ» насрий асарларини ўзбек тилига таржима қилган. Айни пайтда Жалолиддин Румийнинг «Маънавий маснавий» асарини ҳамда Мирзо Абдулқодир Бедилнинг маснавийларини ўзбек тилига ўгирмоқда. 1990-йилдан буён СССР Ёзувчилари Иттифоқининг аъзоси.