Одил Ёқубовнинг романчилиги замонавий ўзбек насрининг бадиий тасвир имкониятини, кўрку салобатини кўрсатиши билан характерлидир. Унинг асарлари инсонга буюк муҳаббатнинг самараси бўлганлиги учун ҳам уларда одам теран англанган, инсон ғоят чигал ҳаётий вазиятларда ҳам чин маънавий сифатларини сақлаб қола билишга қодир ижтимоий-руҳоний куч эканлиги жуда ишонарли ва таъсирли кўрсатиб берилган. Davomini o'qish
Teglar: Odil Yoqubov
Dr. Ahsen Batur — Üstat Adil Yakubov’un anısına.
Bazıları onun için Türk dünyasının Cengiz Aytmatov’dan sonraki ikinci yıldızı diyorlar, ama şahsen ben Aytmatov’un ona “üstadım..” diyerek ne büyük saygı ve iltifatlarda bulunduğunu bizzat görmüş bir kişi olarak, onu Türk dünyasının birinci yıldızı ve en ulu edebiyat çınarı olarak kabul ediyorum. Davomini o'qish
Tursunboy Adashboyev. Arralangan giloslar yoxud ustozning ko‘z yoshlari.
Охирги ўн йиллар давомида Одил ака Қозоқбой Йўлдошев иккимизни йўқлаб, “Ҳой қирғиз укам, эртага Қозоқбой биродаринг билан келинглар, янгаларинг хамир солади” деб телефон қилиши одатга айланганди. Беихтиёр хаёлга толаман. Одил Ёқубовдай улкан адибга бирор нафим тегмаган бўлса… Шундай улуғ инсоннинг назарига тушганимнинг сабабларини излайман… Саволимга жавоб топмай, каминадан тез-тез ҳол-аҳвол сўраб турадиган Носир оға Фозилов, Тоҳир Малик, Эркин Малик, Омон Мухтор, Анвар Обиджон, Йўлдош Солижонов, Собиржон Отажонов каби оқибатли қадрдонларимни, ўнлаб шогирдларимни эслаб, шукрона қиламан. Одил акадай туғма, беназир адиб яна адабиётимизнинг пешонасига битармикин, деб Тангридан тилайман. Davomini o'qish
Iskandar Yoqubov. Farzandlik ehtiromi.
Тўққизинчи синфда ўқиб юрган кезларимда бир иш қилганман. Бўйи бир қулоч, эни ва чуқурлиги ярим қулоч келадиган қопқоқсиз иккита қўлбола сандиқ ясадим-да, уларни уйимизнинг ертўласига тушириб қўйдим. У ерга симчироқ уладим. Вақти-вақти билан отамнинг қўлёзмаларини шу сандиқларга жойлашни одат қилдим. Уларнинг бирига илк пьесалар, роман ва қиссалар қўлёзмасини, иккинчисига эса ўқувчилардан келган хатлар ва отам билан онамнинг кўнгил мулкига айланган мактубларини жойлардим. Бир куни ўтириб олиб, эринмасдан хатларни санаб чиқдим. Мухлислардан келган хатларнинг сони ўн мингта! Уларнинг учдан икки қисми «Муқаддас»га битилган! Хатларни 50–60 тадан қилиб белидан бойлаб қайтадан сандиққа солдим… Davomini o'qish
Tog’ay Murod.Oydinda yurgan odamlar. Qissa. I-III bob
3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.
— Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Davomini o'qish