Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда 1 апрел куни АҚШда вафот этган буюк рус шоири Евгений Евтушенко билан бўлган кўп йиллик дўстона муносабатлари ҳақида сўзлаб берди. Davomini o'qish
Teglar: Omon Matjon
Omon Matjon. Xiva she’rlari & Omon Matjon. Iymon yog’dusi (Saylanma)
20 октябрь — Хива куни
Бугун уйимда меҳмон бўлган куёвимнинг чет эллик дўстлари Хива саёҳати ҳақида тўлиб-тошиб гапиришди. Уларнинг ҳайратини бир сўз билан айтсам:»Хива бамисоли эртак!» Улар афсонавий шаҳарни бир умр унутолмасликларини кўзларидан сезиб турдим. Ногаҳон ўзим ҳам Хивани беҳад соғинганимни туйдим. Омон аканинг шеър китобини олиб варақлай бошладим… Davomini o'qish
Uchinchi daryo mavjlari. O’zbekiston xalq shoiri Omon Matjon bilan suhbat
14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун
Яхши шеър ёзиш истеъдодни, уни маромига етказиб ўқий олиш эса чинакам санъаткорликни талаб этади. Омон акага бунинг иккаласи ҳам насиб этган. Айниқса, шеърини ўзи ўқиганда бу ҳол яққол сезилади: сатрларни бўлиб-бўлиб, нозик жойларини оҳиста, залворли жойларини эса жаранглатиб ўқиганда шеърнинг қирралари биллурдай ярақлаб кетади, жозибаси бўртиб кўринади, тагмаънолари жилоланиб очилади……
Qo’sh sohil bulbuli
4-октябр — Ўзбекистон,Туркманистон,Татаристон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Отажон Худойшукуров таваллуд топганига 70 йил тўлади.
“Амударёнинг нариёғида тенгдошларидан ўзининг худо берган истеъдоди, ширали овози билан ажралиб турадиган, талантда тенги йўқ бир йигит бор. Санъат бўстонининг эртанги булбулиям, фахриям ўша йигит бўлади.Унинг овозида имконият чексиз-чегарасиз”. Бу эътироф машҳур санъаткор Комилжон Отаниёзов томонидан 1970 йилда айтилган.Комилжон ака Амударёнинг нариги томонида деганида, тўрткўллик Отажон Худойшукуровни айтган эканлар. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Mansura haqida & O’zbek mansuralaridan namunalar.
Эски луғатлардан бўлмиш нодир манбаъ — «Ғиёс-ул-луғот»ни титкилайман. Луғатнинг 2 жилди 306 бетида «Мансур»нинг икки очиқламаси бор экан, биринчисида исм тарзида изоҳ берилган. Иккинчи изоҳда ёзилишича «Мансур» — ишлов берилмаган дур,мутафарриқ (сочилган, тарқоқ) ва пароганда (пароканда) маъносида ва манзум (шеърий асар) бўлмаган калом (сўз) дир. Davomini o'qish
Omon Matjon. Quyosh soati (1974)
«Вақт ададсиз тушунча. Яратган, бандаларини бир қур ўзига назар ташласин деб тонгни оттиради, кунни боттириб, ўзига, ўз ҳаётига яна бир боқиб кўрсин деб тағин тонгга пешвоз қилаверади. Бунинг бари инсон учун имконият. Файласуфлардан бири, менингча, Аристотел айтган, худо ерни мукаммал қилиб яратган: унинг на пойгаги, на тўри бор — айлана шаклда, деб. Қуёш атрофида қанча планеталар мавжуд. Агар энг яқин юлдузга одам етиб бора олса ва «Биз шу юлдузга етиб келдик» деган хабарни радиотўлқин орқали Ерга юборса, бу товуш 42 йилда етиб келаркан! Ғафур Ғулом айтганидек, «Узилган бир киприк, абад йўқолмас, Шунчалар мустаҳкам хонаи хуршид…» (Омон Матжон.«Учинчи дарё мавжлари» суҳбатидан)
Бугун сизга Омон Матжоннинг насрда ёзган назмлари киритилган «Қуёш соати» (Тошкент,Ёш гвардия,1974) тўпламини тақдим этамиз. Davomini o'qish
O’zim o’z qalbimning bo’lsam Kolumbi. O’zbekiston xalq shoiri Omon Matjon bilan suhbat
14 феврал — Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон таваллуд топган кун
…Эсимда, қишлоғимизда чоллар, халфа кампирлар, кўпинча, туркман шоирлари: Мулланафас, Махтумқули шеърларини жуда кўп ўқишарди. Бизнинг уйимизда ҳам бу шоирлар шеърияти катта қизиқиш ва меҳр билан ўқиларди. Яна шундай кексалар бор эдики, улар кечқурунлари йиғилишиб, ашулалар айтишарди. Аёллар эса кечалари мойчироқ ёруғида кўрак чувишиб, эртаклар айтишарди, халқ қўшиқларини куйлашарди. Мен, мактаб ёшига кирмаган бола, бу сеҳрли куй, қўшиқ, эртакларнинг барисини ухламасдан, қизиқиш билан, қандайдир ҳайрат билан тинглардим. Балки болаликдаги мана шу қизиқиш ва ҳайрат менинг қалбимда шеъриятга бўлган улкан муҳаббат ҳиссининг илк куртакларини уйғотгандир…
Omon Matjon. Beruniy. Dramatik doston.
Ўзбек адабиётида буюк ватандошимиз Абу Райҳон Беруний шахсияти ва фаолиятига бағишланган асарлар ҳақида гап кетганда Мақсуд Шайхзоданинг қатағон этилиши оқибатида беиз йўқолган “Абу Райҳон Беруний” драмаси, Уйғуннинг «Беруний» драмаси, Одил Ёқубовнинг «Кўҳна дунё» романи қаторида албатта Омон Матжоннинг «Беруний» драматик достони тилга олинади. Davomini o'qish