Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Teglar: Ona
Shukur Xolmirzayev. Ayolga ta’zim & O’n sakkizga kirmagan kim bor. Qissa
Аёллар куни… Жўнгина фикрласак, ҳайрон бўламиз: «Шунақаям кун бўладими? Нима, бошқа кунлар хотин-қизлар куни эмасми?» Ғализ, сакта бир бирикма бўлиб туюлади бу гап… Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ona & Saylanma
Инсон ёзуғида нелар борлигини билмай ўтаркан. Йўқса, 102 ёшдан зиёдроқ умр кўрган табаррук онанинг фарзанди шунчалик оз яшайди, деб ким ўйлабди. Тақдир экан-да. Тилак Жўра 47 ёшда, айни қирчиллама даврида оламдан ўтди. Қуйида шоирнинг бундан 34 йил муқаддам, онаси Ашур момонинг (худо раҳмат қилсин) таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан ёзган дил кечинмаларини ҳавола этаётирмиз. Davomini o'qish
Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…
17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish
O’g’lining qotilini o’limdan qutqargan ona.
Бундан етти аввал Абдулло исмли ўспиринни пичоқлаб ўлдиришда айбдор, деб топилган Билол исмли йигит дорга тортилиши кутиларди. Билолнинг кўзи боғланган, бўйнига сиртмоқ солинган ва у ўлими олдидан тинимсиз ўкраб йиғларди. Davomini o'qish
Omon qolsang, unutma, men seni yaxshi ko’raman, bolam!
Бу воқеа юз берганига 2 йил бўлди. Аммо, эсласам, ҳамон кўзёшимни тўхтатолмайман…
Инсоният тарихи битилган китоблар асосан халқларнинг шаклланиши,давлатларнинг таркиб топиши,урушлару бўҳронларни тасвиридан иборат бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас.Менга қолса, мактабларда «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» фанини ўқитган бўлардим. Бу фан инсоннинг пайдо бўлиши,анатомияси,қобилиятлари ҳақида эмас,балки инсоннинг руҳияти,меҳру оқибати,унинг инсоний табиати ҳақидаги ҳикоялардан иборат бўлишини истардим. Худди юнон режиссёри Константин Пилавиоснинг «Бу нима?» номли митти фильмини илк марта кўрган чоғимда кўзларимдан ёш тирқирагандек,сизга тақдим этаётган оддий хабар юрагимни зирқиратиб юборди. Мен «Инсон тарихи» ёки «Инсон қалби» китобини мана шундай воқеалардан тузиб чиққан бўлардим.