Eshqobil Shukur. Ona tilimiz «hujayralari» yoxud so’z matematikasi.

090
Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан. Davomini o'qish

Kotib Yosin. Olov ichida bo’ston.

09
Бир куни кечаси онам мулойим, аммо маъюс ҳолда:
– Мен сени янги дунёйингдан чалғитмаслигим лозим. Менга ҳам французчани ўргат… – дедилар.
Шундай қилиб янги замоннинг тузоғи заиф илдизларимга болта уришга улгурди. Ўша кунлардаги аҳмоқона такаббурликларимни эсласам, ўзимдан уялиб кетаман. Она қўлида француз журнали билан ўғлининг столи рўпарасида сукут сақлаб ўтирарди. Қаҳри қаттиқ мактаб боласи эса ундан жим ўтиришни, нима деса шуни ортидан қайтаришни талаб қилади…
Шундай кейин қалбимда фарзанд ва она ўртасидаги бегоналикни ҳис қилдим. Биратўла ўз она тилимни ҳам, онамни ҳам бой бераётган эдим!
Davomini o'qish

Erkin Vohidov. Tirik xazina yoxud jahongashta so’z.

044
Уста таржимонлар кўпинча қардош тиллардан таржима қилишни унча хуш кўрмайдилар, бу ишдан иложи борича қочадилар. Юзаки қарашда осон кўринган бу иш аслида жуда мураккаб экан. Негаки таниш сўзинг сени чалғитиб, уялтириб қўйиши ҳеч гап эмас.
Бундай ҳолатга мисол қилиб ўзбек муҳожирларининг бир ажиб саргузаштини ҳикоя қиладилар. Инқилоб йилларида Туркистондан қувғин бўлган бир гуруҳ ватандошларимиз Истанбулда паноҳ топган эканлар. Шаҳар волийси уларни ҳузурига чорлаб ҳурмат кўрсатибди, қандай истак-орзулари борлигини сўрабди. Шунда меҳмон ўзбекларнинг улуғи тавозе билан бундай дебди…
Davomini o'qish

Nurulloh Muhammad Raufxon. Til — millatning o’zagi

Ashampoo_Snap_2017.02.01_18h45m58s_002_a.png    Интернет саҳифаларида аста-секинлик бўлса-да ўзбек ижодкорлари веб-сайтлари сафи кенгайиб бормоқда. Бугун сизга таниқли адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг веб-сайтини тақдим этамиз. Мазкур веб-сайт яқин уч ойдан бери фаолият юритмоқда. Саҳифада адибнинг қисса ва ҳикоялари, суҳбат ва мақолалари,шунингдек,ижодкорнинг ўзи билан суҳбатлар, ёзувчи ва унинг асарлари ҳақида ёзилган мақола ва тақризлар билан танишиш имкониятига эгасиз. Davomini o'qish