Қизиғ-а, столингизнинг ғаладонини икки юз марта тортиб кўрганда, ҳеч бўлмаса, бир мартагина нима учун унинг “ғаладон” деб аталиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Ўйлаб кўриш керак-да. Davomini o'qish
Teglar: Ona tili
Ahmad A’zam. Chashmalardan yig’iladigan nahrul hayot
21 феврал — Халқаро она тили куни
Ўзбек тили Марказий Осиёда катта бир ҳудудни қамраб олган, бугун у қирқ миллион, балки кўпроқ одамларнинг она тили. Адабий тил унинг ичида – мисоли давлат ичидаги давлат, бу давлатнинг асоси эса Ўзбекистонимиз, қўшни давлатлардаги ўзбеклар асосан ўз шева ва лаҳжаларида сўзлашадилар; адабий тилнинг улардаги ривожи жуда кўп жиҳатдан бизга боғлиқ, бизда адабий тил давлат мақомида ҳамда қонун ҳимоясида ва шу боис бу тилни асраб-авайлаш, тоза сақлаш, чет тиллар таъсирини бир меъёрга келтириш зарурияти бизнинг, кўпроқ қалам аҳлининг зиммасида. Davomini o'qish
Vahob Rahmonov: Millat qoni va joni, uning tili, adabiyotdadir
Оламдаги бирор миллат ўзбек халқи каби мумтоз адабиётдан бебаҳра яшамайди. Ҳатто зиёлиларимиз: олимлар ва филолог ўқитувчиларнинг мумтоз адабиёт ўқийдиганлари ҳам бир фоизга етмайди, деб ўкинаман. Бу ҳол, менинг қисқа ўйимча, қадриятларга юз бураётган бир даврдаги катта маданий нуқсонимиздир. Davomini o'qish
Baxtiyor Mengliev: Til — millat timsoli, xalq g’ururi
Маърифатпарвар аждодимиз Абдурауф Фитрат “Иштирокиюн” газетасининг 1919 йил 12 июндаги 32 сонида эълон қилинган “Тилимиз” номли мақоласида шундай деб ёзади: “Дунёнинг энг бой, энг бахтсиз бир тили қайси тилдир? Биласизми? Туркча. Шоирлик қилмоқчи эмасман, сўзнинг тўғриси шудир. Дунёнинг энг бой тили туркчадир, энг бахтсиз тили яна шу туркчадир” Davomini o'qish
Nizomiddin Mahmudov: Borligimiz va birligimiz ramzi
21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун
Ўзбек тили туркий тилларнинг энг йирикларидан бири сифатида Ер юзидаги қадимги тиллардан ҳисобланади. Унинг бениҳоя бой, рангин ва гўзал ёзма анъаналари бир неча юз йилликлар билан ўлчанади. Бу тилнинг ёзма адабий тил сифатидаги асослари сўз мулкининг султони, улкан мутафаккир Алишер Навоий томонидан XV асрда яратилган. Davomini o'qish
Til ham bir daraxt (Ahmad A’zamning “Til nomusi” kitobini o’qib…)
Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан
Мен ёшларга талаб қўймаган, балки улардан ўтиниб сўраган бўлур эдим: буюк тил обидаларимизни сўзма-сўз ўқинг, ҳар бир ифодаси устида тўхтанг, ўйлаб олинг — шу сизни ёзувчи қилади. Шу пайтгача биз қилган хатолар ҳаммамизга кўп йиллар етиб ортади. Сиз ўз тилингизни пухта-пишиқ эгаллаб, жаҳон тил муҳитига чиқинг, у тиллардан ҳам, жилла қурса, икки-учтасини эгалланг: бундан кейин замоннинг равиши шундай кетади. Она тилини пухта билишингиз эса ҳамиша ўзлигингизга замин. Унутмангки, қалам аҳлининг жон озиғи — тил!
Nurulloh Muhammad Raufxon: Til millatning o’zagi & «Sharq yulduzi» jurnali savollariga javoblar
Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан
Тил халқнинг оғзида яшайди, одамлар бир сўзни айтмай қўйса, у тил олдинига камбағаллашади, бора-бора ўлади, дедик. Чиндан ҳам, бир нарса ё ҳодисага мустақил от қўя олмаган тил ожиз ва нотавондир. Оллоҳга шукр, ўзбек тилимиз ҳали жуда унақа ожиз, нотавон бўлиб қолгани йўқ. Унга илгариги қудрати, қобилияти эслатилса, бир силкиниб, тезда ўзини ўнглаб олишига ишончим комил. Davomini o'qish
Zuhriddin Isomiddinov. Ona tilimiz haqida uch maqola.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган куннинг 26 йиллиги олдидан
Кўп эртакларда бир воқеа такрорланади: ботир йигит девни енгиб, қилич билан калласини узса, бир бош ўрнида учта бош ўсиб чиқади, уларни кесса, яна… Ҳайрон бўлиб боши қотиб турса, бир чол унга қараб: ”Э болам, бундай қилиб девни енголмайсан, ундан кўра, сен фалон қудуқ ичига тушсанг, унинг тубида бир дарча бор. Уни очиб ичкари кирсанг, ҳужрада бир сандиқ турганини кўрасан, сандиқ ичида бир қути бор. Ана ўша қутича ичидаги қуртни қиличинг билан қиймаласанг, дев ўлади, чунки девнинг жони ана ўша қурт ичида”, дейди.
Ўзбек тилининг ўз юртида беклик қилишига йўл бермай келаётган дев-ку, аниқ, бу – миллатсеварликнинг етишмаслиги, фикрий ялқовлигимиз, ҳамон ҳар нарсадан ҳадик оладиган ғилоф бандаси бўлиб келаётганимиз. Davomini o'qish
Gomer, Geyne, Gamletmi yoki Homer, Hayne, Hamletmi?
Ҳар гал китоб варақлаганда ёхуд мақола ёзиш жараёнида тил билан боғлиқ қатор муаммоларга дуч келаман. Айримларига жавоб излагандай, топгандай ҳам бўламан, бироқ кўнгил қурғур ҳеч тўлмайди-да. Балки сиз ҳам бу каби чалкашликларга тўқнаш келарсиз? Уильям Шекспирми Вильям Шекспир? Гомер, Гайне, Гамлетми Ҳомер, Ҳайне, Ҳамлет? Мао Цзедун, Ху Цзинтао, Конфуцийми Мао Зедўнг, Ҳу Жинтао, Кўнг Зи? Олижаноб, туюлмоқ, қоронғуми олийжаноб, туйилмоқ, қоронғи? Қай бири тўғри? Ахир, улардан бирини танлаш керак-ку? Тўғри, унисини танласак ҳам, бунисини танласак ҳам маънога путур етмайди. Аммо, сўздаги икки хилликка барҳам бериш, тўғрироғи, аниқлик киритиш ниятида тилшунос олим Равшан Жомонов билан шу мавзуда суҳбат қуришга ошиқдим. Davomini o'qish
Davlat tili to’g’risidagi qonun tahrirga muhtojmi?
Қонуннинг 15-моддасига кўра, Ўзбекистонда яшовчи шахслар ўз исм ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар. Собиқ Иттифоқ даврида ҳозирги Ўзбекистон ва Марказий Осиё ҳудудида яшаган аҳоли фамилиясига мажбуран “-ов”, “-эв” каби қўшимчалар қўшилган эди. Қонуннинг юқорида тилга олинган 15-моддаси бу каби қоидалар энди мажбурий эмаслигини белгилайди. Исмини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзишни истаган шахс энди исмини, масалан, “Айджамал Садыкова”дан “Ойжамол Содиқ” ёки “Ойжамол Содиқ қизи”га ўзгартириши мумкин. Шунингдек, рус миллатига мансуб кишининг исмини “Иван Адамов”дан “Иван Одам”га мажбурлаб “ўзбеклаштириш” қонунга зид. Davomini o'qish
Hujjatdagi xato — u bizni qachongacha ta’qib qiladi?
Газетанинг навбатдаги сони чиққан куни таҳририятга қўнғироқ бўлди. Бир мақола учун интервью берган мутахассис муаллиф билан гаплашмоқчилигини айтди. Ҳамкасбим гўшакни олди, суҳбатдоши баланд овозда норозилигини айта бошлаганида бизлар ҳам беихтиёр можародан хабардор бўлдик: “Менинг фамилиям Ибрагимова! Иброҳимова эмас! Фамилиямни ўзгартириб ёзишга нима ҳаққингиз бор?!”… Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zdan so’zning farqi bor…
Она Тил менга улкан бир юртга ўхшаб кўринади ва бизнинг ҳаммамиз унинг бағрида яшаймиз. У эса бизнинг бағримизда яшайди. Бу баландпарвоз гап эмас. Зеро, ўз тупроғингдамисан, ё Арктиканинг муз тоғларидамисан, қайда бўлма, фикрлаяпсанми, ўйлаяпсанми, демак, сен шу Тил билан бирга яшаяпсан. Сен унинг тириклигини ҳис этасанми, йўқми, барибир, сенинг тириклигинг унинг тириклигидан (Эшқобил Шукурнинг «Она тилимиз ҳужайралари ёхуд Сўз математикаси» мақоласидан) .
Davomini o'qish