Бизнинг жуда бой, чиройли тилимиз бор, бу тилда ифода этиб бўлмайдиган фикр-туйғу, ҳолат йўқ (Абдулла Қаҳҳор). Хақиқатан ҳам ўзбек тили ўзининг сўзга бойлиги, мусиқийлиги, оҳангдорлиги, сўз бирикмаларининг қулайлиги, мақол, матал ва ибораларнинг кўплиги, сўзларининг сермаънолиги билан бошқа тиллардан ажралиб туради. Шу маънода учун бой ва катта тарихга эга бўлган тилимизни ва ундаги бебаҳо асарларни авайлаб-асраб кейинги авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Davomini o'qish
Teglar: Ona tili
Davr va ona tili ta’limi muammolari. Davra suhbati
“Ma’rifat” газетаси мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган туб ўзгаришлардан келиб чиқиб газетамиз саҳифаларида таълим муаммолари, уларнинг ечими, таълимни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари бўйича туркум давра суҳбатлари уюштиришни режалаштирди. Тақдим этилаётган илк суҳбат миллий онг ва тафаккур, миллий руҳ ва дунёқарашни шакллантирувчи она тили таълими масалаларига бағишланади. Davomini o'qish
Talant Bek. «Til madrasasi» va tilimiz
Очиғини айтадиган бўлсам “Тенгри таоланинг инояти ила…” “Бобурия”ни маза қилиб, қийналмай ўқийман, тушунаман, англайман. Тилим ғўлдирамайди. Бироқ, бугунги замон тили билан ёзилган, менга ҳамнафас яшаётган баъзи қарорлар, жиноят кодекслари, журнал, газета ё турли чайқовчилик низомлари, “устав”, “фонд”, кўча афишалари ва алламбола шунга ўхшаш ташкилот йўриғларини ўқисам ўқишга қийналаман, гўё бегона лаҳжада сўзлаётганимдек тилим ғўлдираб қолади, тушунмайман Davomini o'qish
Shahnoza To‘raxo‘jayeva. Daryo tilim, tilim-tilim…“Tafakkur” jurnali savollariga javoblar
Ўзбек тили ҳамон яшаш, келажак авлодга соф ҳолда етиб бориш учун жон-жаҳди билан курашиб ётибди. Аслида тилимизга давлат тили мақоми берилгач бу мавзу ёпилиши, муаммо кун тартибида турмаслиги керак эди…
Davomini o'qish
Inomjon Azimov. O’zbek tili o’lmaydi
Тилда миллат руҳи яшайди, миллат ҳаётида юз бераётган ўзгаришлар тилда худди кўзгудек акс этиб туради. Улуғ бобокалонимиз Абдулла Авлоний айтганларидек: “Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”. Davomini o'qish
Ibrohim Aziz. Yurt chegarasi qayerdan boshlanadi?
21 октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
Фожеа шундаки, бизнинг қизиқишларимиз ва ҳаётий интилишларимиз курашида сўз ҳайрати билан кўз ҳайрати ўрин алмашди. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Bizning til
21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун
Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади. Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Til — millatning ma’naviy pasporti & Kitob haqida. Video
Бир миллат бор бўлса, унинг албатта ўз тили бўлади. Миллат бор бўлиб, унинг ўз Ватани бўлмасаю бу миллат ўз она тилида гаплашишни канда қилмаса, қачондир унга тегишли тупроқ ҳам, ҳудуду герб ҳам, байроқ ҳам бўлади… Davomini o'qish
Ulug’bek Hamdam. Xato qilishga endi haqqimiz yo’q
Мана ҳозир, ҳар биримизнинг қаршимизда – лотин ёки кириллдан бирини танлашда турибди! Бу имкон масъулиятли ишнинг бошида турганлар учун янада шарафли. Энди бутун бошли халқнинг келажаги ҳам у ёки бу даражада шу танловнинг тўғри ёки нотўғри эканлигига бориб тақалади. Яна шуки, бундай имкон ҳар доим ҳам берилавермайди. У ўта ноёб тарихий ҳодиса. Шунинг учун ҳам хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So‘zlar bilan so‘zlashuv — 5
Қишлоғимизда Бўта бобо деган бир киши бор эди. Жуда замонавий чол эди, феъли бор эди қурғурнинг. Ёши етмишдан ошиб кетганда ҳам соқол қўймаган эди. Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларига хос кител сифат костюмда, хром этик ва шляпада юрарди. Шунда бир даврада бир-иккита кекса гапчинозлар Бўта бобони олиб қочишиб, шунча ёшга кириб ҳам соқол қўймаганини таъна қилишиб устидан кулишади. Davomini o'qish
Abdunabi Boyqo’ziyev. Tilim, onamning tili
Баъзан тилимиз камбағаллашиб кетди, деган гап қулоққа чалиниб қолади. Наҳотки, халқни халқ, миллатни миллат қилиб турган она тилимиз камбағаллашаётган бўлса! Тилнинг камбағаллашиши миллатнинг маънан қашшоқлашиб бораётганидан даракдир. Шу зайл йўқликка юз тутган тиллар, халқлар, элатлар камми тарихда!.. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. So’zlar bilan so’zlashuv — 2
Одам ўз қўлига кирмаган, ўз тасарруфида бўлмаган, ўзи эгалламаган нарсаларни ўзига бегона, ёт, ёв, ёввойи деб билган. Дейлик пиёзпоядан кўкарган табиий ўтни “бегона ўт” деймиз. Балки у ердан кўкарган пиёз бегонадир. Эзоп айтганидай, деҳқон ерга қадаган уруғ ер учун ўгай фарзанд, табиий кўкарган ўт эса асл фарзанддир, эҳтимол. Davomini o'qish