“Ёзувчининг ўз олий ҳаками бор – бу келажакдир”, деганди Бальзакнинг ўзи. Улуғ санъаткор айтган бу ҳикматнинг нечоғлик рўёбга чиққанини жаҳон халқларининг адиб ижодига катта қизиқиш билан қараб келаётганидан ҳам билсак бўлади. Davomini o'qish
Teglar: Onore de Balzak
Balzak: Shon-shuhrat yaxshi mol emas (“Sag’ri teri tilsimi” romanidagi tagiga chizilgan satrlar)
20 май — Оноре де Бальзак таваллуд топган кун
Жаҳон мумтоз адабиётида француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ижодининг ўрни алоҳида. Унинг фалсафий фикрлар асосида қурилган “Сағри тери тилсими” романи [рус тилидан Мирзиёд Мирзоидов ва Маҳкам Маҳмудов таржимаси] ижодкор хулоса қилганидек: “Бу асар (фалсафий эртак) ҳозирги асримиз, ҳаётимиз, худбинлигимизнинг формуласи бўлиб қолади”. Қуйида ана шу “формула”лардан бир қанчасини сараладик. Davomini o'qish
Mashhurlarning muhabbat maktublari
Ҳазрат Мир Алишер Навоий мактубни тимсолий тарзда «ҳижрондаги шуъла, тириклик нишони» деб таърифлаган эди. Ҳазрат қаламига мансуб «Фарҳод ва Ширин» достони таркибидаги Фарҳоднинг Ширинга, Шириннинг Фарҳодга ёзган гўзал мактубларидаги ҳар бир сатр ёки Жан Жак Руссонинг севишганлар мактубидан иборат романи, Монтеськенинг «Форс номалари” асари донишманд бобомиз фикрининг ёрқин исботидир. Davomini o'qish
Onore de Balzak. Hikmatlar & Ma’suma Ahmedova. Balzak ijodining uch qirrasi
Ҳамиша замонавий ва долзарб Оноре де Бальзак ўз даврининг буюк ёзувчиси бўлиб етишгунига қадар кимлар бўлиб кўрмади. Нотариус xодими, газета ношири, босмаxона эгаси (тез орада синади), журналист. Ўз даври маънавий қарашларининг тариxчиси бўлган Бальзакни Франция учун Миср эҳромларидан пирамидага менгзаш мумкин: унинг “Инсон комедияси” – асл даҳо адиб томонидан яратилган дурдонадир. Davomini o'qish
Onore de Balzak. G’oyib bo’lgan durdona.
20 май — жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси, француз адиби Оноре де Бальзак таваллуд топган кун.
Камина “Тафаккур” журнали тавсияси билан Оноре де Бальзакнинг “Ғойиб бўлган дурдона” ҳикоясини мутолаа қилар эканман, турли ўткинчи юмушлар билан банд бўлиб, жаҳон мумтоз адабиётидан узоқлашиб қолганимни ўкинч-ла ҳис этдим. Буюк истеъдоднинг биргина шу ҳикоядаги порлоқ шуълалари бағримни шу қадар жимирлатиб юбордики, нўноқ таржимонлардан бўлишимга қарамай, уни ўзбек тилига ўгирмоққа жазм қилдим. Davomini o'qish
Onore de Balzak. Dahriyning ibodati.
Бальзак рус шоири Пушкин билан бир йилда (1799) туғилиб, ундан 13 йил кейин, 1850 йили ҳаётдан кўз юмган. Ана шу 13 йил унинг учун айниқса самарали бўлган. Аввало, у ёшлик ва йигитлик фаслларида ёзган битикларидан воз кечган ва ўз олдига ғоят улкан вазифани қўйган. У буюк итальян шоири Дантенинг “Илоҳий комедия”си ўрта асрларда Европа халқлари ҳаётига қандай зўр таъсир кўрсатган бўлса, XIX аср ҳаётига ана шундай таъсир кўрсата оладиган асарлар туркумини яратишга аҳд қилган ва бу туркумни “Инсоний комедия” деб атаган. У, Дантедан фарқли ўлароқ, ўз туркумида нариги дунё воқеаларини ва кишиларнинг у дунёдаги ҳаётини эмас, балки ўзи гувоҳ бўлган давр ҳодисаларини, замондошларининг серқатлам ва мураккаб ҳаётини акс эттиришга бел боғлаган. Бальзак “Ахлоқий этюдлар”, “Фалсафий этюдлар”, “Таҳлилий этюдлар” деб аталган уч туркумга жо бўлган романларида, адабиёт тарихчилари ёзганидек, XIX асрдаги француз жамияти анатомиясини очиб ташлайди. Davomini o'qish