3 февраль — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод туғилган кун
Самарқанд миноралари олисдан чўп мисол кўринади. Гўё, ушласа кафтга сиғади. Яқинроқдан эса каллакланган тут мисол кўринади. Гўё, қучоқласа қучоққа сиғади. Олдидан баҳайбатдан-баҳайбат минора бўлиб кўринади. Кафт тугул, ақлга сиғмайди. Қучоқ тугул, хаёлга сиғмайди… Бадиий асар-да мисоли бир минора.