Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» («Саодатга йУлловчи билим», 1069—70) асари исломий туркий адабиётни бошлабгина бермай, уни янги тараққиёт босқичига ҳам кўтарди. У нафақат туркий ҳалқлар адабиёти анъаналари, балки қардош халқлар, жумладан, форсий адабиёт тажрибаларини ҳам ижодий ўзлаштирган ҳолца яратилган. «Шоҳнома» каби мутақориб вазнида ёзилган ва «Туркий Шоҳнома» номи б-н шуҳрат қозонган (73 боб, 6520 байт ва тўртликлардан иборат). Davomini o'qish
Teglar: Qutadg’u bilik
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. Kirishdan 11 bobgacha. Emin Usmon tarjimasi
Қорахонийлар салтанатида вазирлик лавозимини эгаллаган Юсуф Хос Ҳожиб туркий тилда шеърий достон битиб, туркигўй халқларни улуғлашни ният қилган. Уларнинг тадқиқ маркази бир ёки бир неча уруғ, элат, аймоқ эмас, ўнлаб туркийзабон уруғларни ўз ичига олувчи ягона туркий халқи бўлган. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 71-84 (Yakunlovchi) boblar. Emin Usmon tarjimasi
Қадимий туркча адабиётнинг ўлмас асари «Қутадғу билик»нинг якуний бобларини тақдим этар эканмиз, муборак Рамазон ойида ўқилажак дуоларимизда донишманд бобомиз Юсуф Хос Ҳлжиб Болосоғунлини ва бу шонли асарни замонавий тилимизга ўгирган таниқли адиб, покиза инсон Эмин Усмонни меҳрибон Парвардигор раҳмат айлаб, улуғ фазлу мағфиратига олишини сўраймиз. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 67-70 boblar. Emin Usmon tarjimasi
Тақдим этилаётган навбатдаги бобларда Ўдғурмишнинг Кунтуғди элиг билан кўришгани ва улар ўртасида бўлиб ўтган ўгитнамо савол-жавоблари баён этилган. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 63-66 boblar. Emin Usmon tarjimasi
Тақдим этилаётган навбатдаги бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга меҳмондорчиликка бориш-келиш, зиёфатга меҳмон чақириш тартиб-қоидалари, бу дунёдан юз ўгириб, у дунёга мойил бўлиш ҳақидаги ўгитлари баён этилган. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 44-62 boblar. Emin Usmon tarjimasi
Сизга тақдим этилаётган бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга бегларга қандай хизмат қилиш, сарой аҳли, авом (халқ), Пайғамбар авлодлари, олимлар, табиблар, азойимхонлар, мунажжимлар, шоирлар, деҳқонлар, савдогарлар, чорвадорлар, ҳунармандлар, камбағаллар, хизматкорлар билан қандай муносабатда бўлиш, қандай хотин олиш, фарзандларни қандай тарбиялаш ҳақидаги ўгитлари баён этилган. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 39-43 boblar. Emin Usmon tarjimasi
«Қутадғу билиг» бизгача уч нусхада етиб келган бўлиб, биринчиси сақланиш ўрнига кўра «Вена нусхаси» деган ном билан юритилса ҳам, аслида Ҳиротда 1439 йилнинг 17 июнида котиб Ҳасан Қора Сойил Шамс томонидан уйғур ёзувида кўчирилиб тугатилган. Иккинчи нусха кўчирилиш ўрни, топилиши ва сақланишига кўра «Қоҳира нусхаси» (Қоҳирадаги Ҳидув кутубхонасида сақланаётгани 1896 йилда маълум бўлган) деб номланади. Учинчи нусха «Наманган нусхаси» номи билан илмга кирган бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилиб, Тошкентга келтирилган. А.Кононовнинг аниқлашича, ушбу қўлёзма мавжуд нусхалар ичида энг мукаммалидир. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 31-38 boblar. Emin Usmon tarjimasi
Асли исми Юсуф бўлган илк турк достоннависи Болосоғунда туғилган. Хос Ҳожиб (айрим манбаларда Юсуф Болосоғуний) шоирнинг унвони бўлиб, унинг асари ҳукмдорга тортиқ қилингандан сўнг шундай номга сазовор бўлган. Муаллифнинг бизгача етиб келган ягона асари хижрий 462 (1069-70)да ёзиб тугалланган «Қутадғу билиг» («Бахтлиланиш билими») бўлиб, муаллиф ўз асарини 18 ойда ёзиб тугатган. Асардаги тўрт рамзий қаҳрамон Кунтуғди (адолат), Ойтўлди (давлат), Ўгдулмиш (ақл) ва Ўзғурмиш (қаноат) тимсоллари орқали Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг ижтимоий-сиёсий, адабий-фалсафий қарашларини ифода қилган. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 26-30 boblar. Emin Usmon tarjimasi
БУ БОБЛАРДА БЕГЛИККА МУНОСИБ БЕГ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ, БЕГЛАРГА ВАЗИР БЎЛГУВЧИ КИШИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ, ЛАШКАРБОШИ ВА СИПОҲИЛАР ҚАНДАЙ БЎЛИШИ, УЛУҒ ҲОЖИБ ҚАНДАЙ КИШИ, ЭШИК ОҒАСИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ БАЁНИ АКС ЭТГАН. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 20-25 boblar. Emin Usmon tarjimasi
Юсуф Хос Ҳожиб «Қутадғу билиг»ни Болосоғунда бошлаб, Қашқарда ёзиб тугатган ва қорахоний ҳукмдор Тавғоч Буғрохонга тақдим этган. Буғрохон муаллифни тақдирлаб, унга «Хос Ҳожиб» («Эшик оғаси») унвонини берган. Шундан кейин шоир «Юсуф Хос Ҳожиб» номи б-н машҳур бўлган. Davomini o'qish
Qosimjon Sodiqov. Mangu qumaru.
“Қутадғу билиг”мангуликка дахлдор ёдгорликдир. Баласағунлик Юсуф Хос Ҳожиб уни 1069/1070 йили Кошғарда ёзиб тугатган. Асар ўн уч минг мисрадан ортиқроқ бўлиб, туркий адабиёт тарихида маснавийда битилган илк йирик шеърий асардир.Асарнинг илк, ўз даври қўлёзмалари сақланмаган. Унинг кейинчалик кўчирилган учта йирик қўлёзмаси қолган, холос: бири уйғур, иккиси араб хатида. Davomini o'qish