Рафаел Алберти шеърларини ўзбекчалаштиришни Шавкат Раҳмон билан, бир-биримиздан бехабар, баравар бошлаганмиз. Ўша 80-йилларда биз ёшлар жаҳон шеъриятининг машҳур дарғалари сиридан огоҳ бўлиш учун таржимага катта эътибор берардик. Ҳар биримиз Машриқу Мағрибдан ўзбек шеъриятига янги тимсолу оҳанглар олиб киришни истардик. Davomini o'qish
Teglar: Rafael Alberti
Ispan she’riyatidan: Xuan Ramon Ximenes, Rafael Alberti, Federiko Garsia Lorka
Ўтган асрнинг 80-йиллари адабиётга кириб келган ёш шоирлар дунё шеъриятининг энг сара намуналарини ўзбек тилига таржима қилишга катта эътибор берган эди. Биримиз француз, бошқамиз немис, шу жумладан, мен япон, Шавкат Раҳмон эса испан шеъриятига «ёпишиб» олган эдик. Шавкатнинг таржима меросидан ўрин олган машҳур испан шоирлари: Хуан Рамон Хименес, Рафаэл Альберти, Федерико Гарсиа Лорка шеърларини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Rafael Alberti. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari
Буюк испан шоири Рафаел Алберти 1902 йилнинг 16 декабрида Кадис вилоятининг Пуерто-де-Санта-Мария шаҳарчасида туғилган. Кейинчалик Мадридга келиб тасвирий санъат сирларини ўргана бошлайди. 1922 йилда унинг биринчи шахсий кўргазмасо бўлиб ўтади. Аммо, мана шу вақтдан бошлаб у шеърият билан шуғулланади. 1925 йилда нашр этилган ЪҚуруқликдаги денгизчиъ номли шеърий китоби катта шов-шувга сабаб бўлиб, Миллий мукофот билан тақдирланади. Шоирнинг бутун ижоди сюрреализм оҳанглари билан йўғрилган. Davomini o'qish