Лорканинг 20 ёшида Кастилия бўйлаб қилган сафари ҳақида нашр этилган биринчи китоби Испанияга бўлган буюк муҳаббатининг тимсоли. Бу сафарда у қанақадир умумий бир миллат эмас, ўзи кўрган,суҳбатлашган одамлари ҳақида ёзишни англади,бу одамларнинг ҳар бирини чин юракдан севишини тушунди. Тушунди-ю, шеъри ўзгарди.Мана шу аниқ билган, таниган оддий одамларга бўлган муҳаббати Ватанга бўлган улкан муҳаббатга айланди… Davomini o'qish
Teglar: Shavkat Rahmon
Улуғбек Ҳамдам. Шавкат Раҳмон шеъриятига бир назар

Чуқурроқ мушоҳада қилиб қарасак, миллатни ўз холига қўймаган истибдод ҳам ана шундай бир дардки, у туфайли пайдо бўлган бутун бошли халқ кўзидаги ёшни уммонлар ювса ҳам кетмайди. Уни бу дунёда ювиб тозалайдиган фақат битта — истиқлол суви бор, холос. Истиқлол сувига етгунга қадар эса шоирнинг дарди аримади, кўнгли тўлмади. Шунинг учун ҳам Шавкат Раҳмон «Шеърларингда бахт сўзи кам учрар деган дўстимга» деган шеърида. Davomini o'qish
Шавкат Раҳмон. Юрагингда аллақандай мунг…

…Шоирлик касб эмас, шеър ҳам ботмон-ботмон ёзилавермайди, ёзилиш сабаби бор, вақти-соати бор. Шеър буюк севинчдан ёки буюк фожиадан дунёга келади, танҳоликда яралади, танҳоликда ўқилади. Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш эса ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир ( Шавкат Раҳмон ). Davomini o'qish
Шавкат Раҳмон. Гул қаҳри

Бир туркум шеър ёздим… Фақат қоғозга туширишга кучим етмаяпти… Баъзиларини аянгизга айтиб ёздириб қўйдим… Дармонга кириб олсам, бошқаларини ҳам қоғозга тушираман… Ҳаммаси эсимда турибди… Шеърларимни оппоқ тонгларга, деворларга, шифтларга ёзиб қўйганман… қизиқ, ҳавога ёзиб қўйилган шеър ҳам ўчиб кетмас экан… Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. Maxfiya.

Ўшда нима бўлди? Гарчи фожиалардан кейинги ярим йил давомида, маҳаллий ҳам марказий матбуотдаги юзлаб мақолалар орқали, одамни сескантирадиган даражадаги бу ваҳшийлик узоқ ва пухта тайёрланган стсенарий асосида амалга оширилган сиёсий жиноят маҳсули эканлиги тўғрисида айрим маълумотлар олган бўлсак-да, Ўшда нима бўлди, деган савол ҳануз кўнглимиздан кетмайди. Davomini o'qish
