
Ўтган асрнинг 70-йиллари охири, 80-йиллари бошларида ўзбек адабиётига тоза руҳ, жарангдор овоз, поэтик тозарган соф адабий об-ҳаво кириб келди. Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Муҳаммад Раҳмон, Хуршид Даврон каби ижодкорлар ўша даврлардан бошлаб аввалгидай “катта” одамларнинг кичкина, арзимас, кераксиз юмушлари, ҳатти- ҳаракатлари ҳақида эмас, аксинча, “кичик”, содда одамларнинг катта-катта дардлари, пўртанавор руҳий кечинмалари, уларнинг ташвишлари, кўнгил оламининг турли товланишлари ҳақида куйлашди. Уларни буюк рус халқи, партия, коммунизм каби сафсаталар қизиқтирмай қўйди. Энди уларда оламни поэтик идрок этиш ўзгарди, рамзлар, мажозлар орқали инсоннинг ички кечинмаларини табиат манзаралари билан қоришиқ тарзда тасвирлаш кучайди. Davomini o'qish
Teglar: Shavkat Rahmon
G’amgin she’r sog’inchi

Шавкат Раҳмон – орамиздан эрта кетди, мазмунли ҳаёт, уч юз саҳифалик “сайланма”даги кўнгил таржимаси, юрак ва ақл мунозараси, туйғуларидаги очиқ, яширин самимият, гоҳ ўз талпинган идеалларидан ҳам баландда турган шахс қисмати… орзу-умидлари, яшашдан мақсуд не эканлигини, эл-юртни севиш саодат, БУЮК саодатлигини тушунтираётгандек. У яшаши керак эди, дегим келади. На чора, ўлим ҳақ дея озурда қалбимизни овутмоқ учун ўйлаб топамиз шундай сўзларни… шундай сўзларни айтиб, бир-биримизни сўзсиз тушунгансимон тасалли берамиз… у ўткир сўз ёзиб қолдирди кўнгил дафтари – шеъриятимизга.
Xurshid Davron. Shavkat Rahmonga maktub.
Ўтган ойнинг бошларида Дўрмондаги ҳовлингизга борган эдим. Шветсариялик қирққа яқин исломшунос талабалару олимлар Ўзбекистонга сафарга келишган экан. Улар билан ажойиб суҳбат қурдик. Аммо, ҳозир бу воқеани эслашимнинг сабаби бошқа. Сабаби: набираларингизни кўрдим. Кўрдиму “Шавкат ака умрининг давоми!” деб ўйлаб қувондим. Уларнинг ҳар бирида сизни эслататадиган аломатларни кўрдим: Сизни уларнинг қиёфасида кўрдим… Davomini o'qish
Bahodir Karim. Shoirning o’tkir so’zi.

Кеча ўзбекнинг атоқли шоири,жўрам Шавкат Раҳмоннинг вафот этганига 16 йил тўлди. Ўйлаб кўринг,бир йигит умричалик вақт ўтибди орадан. Аммо,менинг назаримда Шавкат Раҳмон ёнимда юргандай. Мен ҳар сония,ҳар дақиқа уни кўраман,учратаман,унга тўқнаш келаман. У билан суҳбатлашаман, у ёнимда юргани учун баъзи ишларни қилишга,баъзи сўзларни айтишга уяламан. Ҳар сония унинг кўзларига тикиламан,табассумини кўраман,шеърларини ўқийман,сатрларини такрорлайман. Davomini o'qish
Bahrom Ro’zimuhammadga savol bergan edim…
Афсуски, Баҳром, ўша «тарихий жанг» даги ўрнингиз қаерда бўлганини ёзмабсиз. Мабодо сиз буни бизнинг авлодни қачон ва қаерда «боплаганингиз» хусусида берилган саволимга жавоб деб билсангиз,адашибсиз. Сиз бамисоли Амир Темурни «мағлуб этган» юртдошлари ҳақида ёлғон китоблар ёзган армани тарихчиларига ўхшайсиз. Темур Арманистонни 4 марта элакдан ўтказганини бутун дунё эътироф этган ҳақиқат эканини била туриб «Биз,арманилар Темурни енгганмиз!» деб ёлғон тўқиган арманидек,латифабозлик қиласиз. Davomini o'qish
Shavkat Rahmon. She’rlar. (Yalqun Azizi tarjimasi) — 01
شاۋكەت راھمان شېئىرلىرىدىن تاللانما
ئۆزبېكچىدىن ئۇيغۇرچىلاشتۇرغۇچى : يورۇق Davomini o'qish
Shavkat Rahmon: Shoirlik — qismat.
Инсон қалби ҳақидаги ҳар қандай китоб ўқилишга муҳтождир. Шубҳасиз,у Инсон ҳақидаги билимдир. Бу билимдан бебаҳра яшаш инсон ўз исмини билмай яшаш билан баробардир. Адабиётнинг қисмати ижодкорнинг қалами қудратига,салоҳиятига,онгу шуури даражасига,қалби кенглиги ва албатта,виждонига боғлиқ.»Шоирлик – қисмат» эканлигини эрта англаб улгурган Шавкат Раҳмон учун шеър тирикликнинг мазмунига айланган эди.
Davomini o'qish
Ra’no Mullaxo’jayeva. Shavkat Rahmon she’rlarida yurt mavzusi (Şevket Rahman Şiirlerinde Yurt Konusu)
Şevket Rahman’ın sevgi şiirlerinde kendisine has bir gelişme mevcuttur. Şairin tarzının ilk döneminde şiirlerde ayrılık motifi, hayali visali arzu etmiş lirik kahraman tipi boy gösteriyorsa da, son dönemde lirik kahramanın sevgisi daha güçlenip, büyüyerek Yurt sevgisine dönüşüyor ve geniş anlamlı sosyal konular ön plana çıkıyor Davomini o'qish
Gulbahor Saidg’aniyeva. Poetik obraz va ritm

Фейсбукдаги саҳифамда Рауф Парфи ва Шавкат Раҳмон шахсияти ва шеъриятига бўлган қизиқишни эътиборга олиб,уларни яқиндан ва ғойибан билган,уларнинг ижоди ҳақида кўнгилларида нималардир яшаётган одамларда қанчадан-қанча хотиралару фикр-мулоҳазалар борлигини англаб бу икки шоирга бағишланган саҳифаларини очган эдим. Ўйлаган режамда адашмаган эканман, шу пайтгача бу саҳифаларда севимли шоирларимизнинг юзлаб шеърлари,улар ҳақидаги кўплаб хотиралар эълон қилинди.Уларнинг айримларини ўзимнинг шахсий сайтимда ҳам эълон қилиб боряпман. Davomini o'qish
Abdulhamid Ismoil. Gitara. Hikoya

Раҳмоннинг ичига кириб борган эканмиз, унда бошқа Раҳмон – марҳум шоир Шавкат Раҳмоннинг Хуан Рамон Хименесу Гарсиа Лоркаю, Рафаел Алберти шеъриятидан таржималарига ихлосмандлик борлигини ҳам айтмасак бўлмас. Davomini o'qish
Nodir Jonuzoq. Qalb qadrdoni

Шоирнинг “Сайланма”сини бир бошдан варақларкансиз, дарадаги шаффоф булоқ бўйида гўзал табиат манзараларидан завқланиб юрган сайёҳнинг қандай қилиб хатарнок, илонизи сўқмоқлар орқали тоғ чўққисидаги даҳшатли вулқонлар қошигача чиқиб борганини кўрасиз. У бу йўлчилик мобайнида сокин кузатувчидан ёвқур жангчига айланиб боради. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Federiko Garsia Lorka.
Лорка шеърияти аср бошида адабиётда, тасвирий санъатда, мусиқада юзага келган. Ўз олдиларига санъатни янги босқичга кўтариш, унга янги шакл, янги мазмун бахш этишдек мақсадни қўйган Пабло Пикассо, Поль Элюар, Андре Бретон, Гийом Аполлинер ва бошқа ижодкорларнинг асарлари билан бир сафда туради. Нафақат асарлари, бу одамларнинг тадқирлари, маслаклари, ҳаёт тарзлари ҳам ўхшаш. Davomini o'qish
