28 декабрь – Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллуд топган кун
Эркин Воҳидовнинг ҳаётдаги бахти, омади шуки, аввало, у ўз даврининг пешқадам зиёлилари оиласида дунёга келиб, гарчи ота-онасидан эрта айрилган бўлса-да, маърифатли жигарлари қўлида тарбия топиб вояга етди. Унга Миллий университетда Ғулом Каримов, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов каби улкан адабиётшунослар яратган жўшқин адабий муҳитда тарбия олиш насиб этди. Бундан ҳам муҳими, мамлакатни миллатнинг гуллари қонига ботирган мустабид ҳукмдор тарих саҳнасини тарк этиб, қисман эркинлик шабадалари эса бошлаган, ижодда қудратли янги тўлқин ҳаракатга келган бир паллада қўлига қалам олди; шу ҳаракатнинг бошида турган улуғ адиб Абдулла Қаҳҳорнинг назарига тушди. Davomini o'qish