Болалигимда ҳар гал бобомнинг уйига борганимда тоғаларим мен учун мўъжиза бўлган “магнитофон” деган матоҳга магнит лентасини қўйиб бир қўшиқни айлантиришарди. Қўшиқ куйлаётган кишини Қори дейишарди, яъни, қўшиқчи кўзи ожиз одам эди. “Ин чи шўраст…” деб бошланувчи қўшиқ сўзларига унчалик тушунмасам ҳам, маъносига ақл ва идроким етмаса ҳам, Қори дунёдан, одамлардан нолиётганини ич-ичимдан сезар, унга негадир раҳмим келарди… Davomini o'qish