Оҳ, бу ҳайқириқлардан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уларнинг ҳар бир ноласи бутун танимни ич-ичидан парчалаб, бўлакларга бўлиб ташларди. Гўёки, қассоб кундасида гўшт каби ўтмас болта билан нимталанардим. Шунда менга нафрат-ла қараб турган қизил рўмол ўраган уйғур қизига кўзим тушиб қолди, негадир у Европарламентнинг маҳобатли биносига эмас, менга қараб қичқирарди… Davomini o'qish
Teglar: Xurshid Abdurashid
Xurshid Abdurashid. Yangi she’rlar
Хуршид Абдурашидни Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидаги таҳсилини якунлагани билан табриклаб, ёш шоирнинг янги шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Gulnoz Mo’minova. Yangi she’rlar & Xurshid Abdurashid. Rangin hislar musavviri
18 сентябр — Шоира Гулноз Мўминова таваллуд топган кун. Чин юракдан қутлаймиз!
Гулноз Мўминова – туйғуларини, кечинмаларини биз кўра олмайдиган рангларда чиза оладиган ижодкор. Шоиранинг шеърларини ўқир эканман, у ерда табиатан ожиз яралган аёлнинг маҳзун товушини эмас, ўз кечинмаларини мардонавор куйлаётган дадил овозни илғайман. Davomini o'qish
Xurshid Abdurashid. She’rlar
Бундан бир ойча аввал Хуршид Абдурашиднинг уч ҳикояси билан таништирган эдик. Бугун эса сизнинг ҳукмингизга унинг шеърларини тақдим этарканмиз, ёш ижодкор дўстимизга шеърият сирларини кашф этишда изчил бўлишини тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Xurshid Abdurashid. Uch hikoya
Ёш ижодкор дўстимни туғилган куни билан қутлайман
Мусаввир синиққина нур тушаётган туйнукдан теваракка қараркан, ўзи излаётган ранг қайдадир яширинган эканини қалбан ҳис этди. Туйнук олдидан эндигина бошлаган суврати ёнига қайтди. Суврат қаршисида бир муддат сукут этиб, тасаввур денгизида сузди. Тарқоқ хаёллари ҳар ёнда учиб юрар, уларни жамлаш ғоятда мушкул эди… Мусаввирнинг хаёли гоҳ осмонда сузиб юрган булутларда бўлса, бир хаёли самога интилиб, кўзларида умидворлик акс этган одамда эди. Айни лаҳзада у булутга интилаётган инсоннинг расмини чизмоқ ила машғул эди. Davomini o'qish